Ватанимиз тарихидаги 7 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1230 йил (бундан 795 йил олдин) – Арзинжон яқинидаги Йасси Чаман тоғи ёнидаги пасттекистликда Кўниё султони Алоиддин Қайқубод I нинг сараланган 3 минг кишилик қўшини билан Жалолиддин Мангубердининг унга қарши юборган 700 кишилик илғор ҳарбий қисми учрашди. Ўртада бўлиб ўтган жанг Қайқубод I қўшинининг бутунлай тор-мор келтирилиши билан якунланди. Бироқ ҳал қилувчи жанг олдинда эди. Иттифоқчилар қўшини Хоразмшоҳ қўшинига қараганда деярли 3 баробар кўп эди.

1908 йил(бундан 117 йил олдин) – Туркистон ўлкасидан ташқарида ва унинг ҳудудида жосуслик ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун тузилганкомиссиянинг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. Тарихчи Шухрат Мухамедовнинг қайд этишича, йиғилиш мусулмонлар ўртасидаги ақлий фаолиятга оид оқимлар ва маҳаллий аҳолини бошқаришнинг салбий жиҳатлари масаласига бағишланган.

1929 йил (бундан 96 йил олдин) – CCCР олий бошқарув органи ва ҳукуматининг араб ёзувини лотинлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Умуман, ўзбек ёзувини лотинлаштириш ғояси 1921 йилда ўзбек тили ва унинг имлосига бағишланган биринчи Туркистон ўлка қурултойида ўртага ташланган, аммо кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмаган эди. Лекин араб имлосини ўзбек тилига мослаштириш мураккаблиги учун мутахассислар уни енгиллаштириш йўлини изладилар. Кенгаш иштирокчиси Абдурауф Фитрат ўз нутқида араб графикасини босмалашда ва қўллашда бир қатор қийинчиликлар борлигини кўрсатиб ўтди ва уни соддалаштириш зарурлигини таклиф қилди. Аммо кейинчалик Фитрат ўз фикрини ўзгартириб, ўзбек ёзувини лотинлаштириш тарафдори бўлган.

1932 йил (бундан 93 йил олдин) – CCCР олий бошқарув органи ва ҳукумати “Давлат корхоналари, колхозлар ва матлуботлар ҳамда жамоат (социалистик) мулкини мустаҳкамлаш тўғрисида” қарор чиқарди. Аҳоли ўртасида “беш бошоқ ҳақида қонун” номи билан “машҳур” бўлган бу қарор совет давлати юзидаги оқ ниқобни бутунлай олиб ташлади.

Академик Наим Каримовнинг қайд этишича, “оч деҳқонларга қарши кураш учун” қабул қилинган бу қарор давлат ва жамоат мулкини ўғирлагани учун ўлим жазоси бериладиган жиноятлар билан тенглаштирди. Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси “учлик”ларига ўлим ҳақидаги ҳукмларни сиёсий бюро тасдиғисиз ижро этиш ижозати берилди. Донни ўғирлагани учун ҳар қандай колхозчи ўн йил оладиган бўлди. Ҳаттоки манаман деган судялар ҳам бир неча бошоқни ўғирлаган деҳқонни ўн йилга лагерга юбориш учун қўл кўтара олмадилар.

1932 йил (бундан 93 йил олдин) – эндигина 22 ёшга кирган шоир Миртемир советларнинг сиёсий идораси томонидан қамоққа олинди. “1932 йилнинг 7 август кечаси соат бирда сиёсий идора томонидан қамоққа олиндим. Уйда онам, синглим, иним, ўртоғим ва қизалоғим қолди” деб ёзади Миртемир эсдаликларида. “Ўша мудҳиш кун... Миртемирнинг китоб ва қўлёзмаларини олиб кетмоқчи бўлишди. Шунда унинг жахлди чиқиб, бу қўлёзмалар орасида менга бағишланган шеърлар ҳам борлигини, уларни менга қолдиришлари лозимлигини айтди. Лекин бунга парво ҳам қилмадилар. Шоирнинг китоб ва қўлёзмаларини ҳафсала билан тўпладилар-да, чойшабга ўраб, ўзлари билан бирга олиб кетдилар”, - дейди шоирнинг рафиқаси Ҳалима Раҳимова. 

Миртемир турмага келтирилган кундан бошлаб қандай айби борлигини айтишларини талаб қила бошлади. Аммо тўққиз кунгача “айтамиз” деб “сукут саклаб” юравердилар. Уни “Самарқанддаги яширин аксилинқилобий ташкилот раҳбари Боту билан алоқадорлик” ва “миллатчилик руҳидаги шеърлари учун” уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишади. Шу тариқа қатағонга учраган Миртемир 1935 йил январида азоб-уқубатлардан қутулиб уйига қайтади.

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2014 йил (бундан 11 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фаолиятини ташкил этиш ҳамда кутубхонанинг янги биноси қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унга мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”, “Электр энергетикаси тўғрисида”, “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш бошоқ ҳақида қонун”: бир ҳовуч дон олганлар ҳам ўн йилга қамалган