Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан  республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали томонидан беморларда трансплантация амалиётига доир жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

Мазкур муассаса мутахассис шифокорлари томонидан бир неча йилдан буён буйрак етишмовчилиги ташхиси билан азият чекиб, даволаниб келган бухоролик икки нафар беморда буйрак кўчириб ўтказиш юқори технологик мураккаб жарроҳлик операцияси амалга оширилди. 

Пухта тайёргарлик ва пойтахт Тошкент шаҳридан таклиф қилинган бир гуруҳ  трансплантолог мутахассислар билан ҳамкорликда муваффақиятли ўтган жарроҳлик амалиётидан сўнг беморга кўчириб ўтказилган буйрак ўз фаолиятини бошлади.

Шундай мураккаб операция амалиётини бошдан кечирган беморлардан бири Бухоро туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли йигитга 46 ёшли онаси  донорлик қилди. Ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли, тиббий меъёрий талабларга мос. 1996 йилда Қоракўл туманида туғилган иккинчи хаста фуқарода ҳам буйрак жарроҳлик амалиёти қониқарли даражада ўтказилди. 

Умуман, ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳаси ривожига қаратилаётган эътибор туфайли бир қадар оғир ва мураккаб саналган жарроҳлик амалиётлари талаб даражасида ташкил қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, ҳозирда дардга чалинган, доимий даволаниш курсларига мансуб беморлар гуруҳи ўз она юртида шифо топиш бахтига эришмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беморлар шифо топмоқда