Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор экологик суриштирув ишлари натижасида Тошкент тумани "Қорасарой" МФЙ Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро А.Т. давлат рақами “10 Д 781 ЛА” бўлган “Зил” русумли юк автотранспортида қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга тўкиб кетгани аниқланди.

Таъкидлаш керакки, А.Т. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этган ва жорий йилнинг 7 сентябрь куни МЖтКга мувофиқ далолатнома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробарида 1 миллион 650 минг сўм жарима қўлланилган эди. Орадан 8 кун ўтиб эса фуқаро томонидан такрор ҳуқуқбузарлик содир этилди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, МЖтКнинг тегишли моддасида ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши белгилаб қўйилган. 

Шунга асосан, айни дамда A.T нинг транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилиб, мусодара қилиниши юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, судга даъво аризаси киритилмоқда. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланмаган жойга чиқинди тўккан фуқаронинг автотранспорти мусодара қилинади