Бугун, 25 апрель куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида туркман миллий спорти гуреш ҳамда алиш кураши бўйича МДҲ давлатлари спортчилари ўртасида ўтказилган ҳалқаро турнирда мамлакатимиз вакиллари 4 та олтин ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Халқаро турнирда Ватанимиз шарафини Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров етакчилигидаги 25 нафар спортчиларимиз ҳимоя қилди.

15 давлатнинг 200 нафардан ортиқ курашчилари қатнашган беллашувларда юртимиз вакиллари: Ойбек Султонов, Фарангиз Абдунабиева, Манзураой Мўйдинова, Дилафрўз Мамажонова ўз вазн тоифаларида олтин медалларни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Равшанбек Алимов, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов иштирок этди.
Т. Рўзиев, ЎзА