German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекободда IT маркази очилди

Ўзбекистонда ёшларнинг замонавий технологиялар ва стартаплар соҳасига жалб қилиниши бугунги кунда мамлакатнинг илғор иқтисодий ва инновацион тараққиёт стратегияси учун муҳим аҳамиятга эга. Бекободда очилган “Bekobod Innovatsion yoshlar IT markazi” шу йўналишда қадам ташлаш ва ёшлар учун имкониятлар майдонини кенгайтиришда катта аҳамият касб этади.

Очилиш маросимида рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов, Бекобод тумани ҳокими З. Низомиддинов, Ўзбекистон IT парки  кузатув кенгаши раиси Ф. Ибрагимов, Ўзбекистон IT парки бош директори А. Қўчқоров ҳамда АҚШнинг "Silk Road Professionals" компанияси раҳбари Жеймс Вангер иштирок этди.

Тадбир давомида ёшлар учун стартап экотизими, инновацион лойиҳаларни ривожлантириш босқичлари, IT соҳасидаги имкониятлар ва тадбиркорлик асослари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, иштирокчилар учун IT саводхонлиги, робототехника, инновацион ғояларни шакллантириш ва стартап лойиҳаларни тақдим этиш бўйича интерактив машғулотлар ташкил қилинди.

Янги ташкил этилган “Bekobod innovatsion yoshlar IT markazi” ёшлар учун замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, IT соҳасида инновацион лойиҳаларни ривожлантириш ва стартап ташаббусларини амалга ошириш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА