Бугун Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди.

Сессия ишида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади. Мазкур туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга тўхталди. 

Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда эканлиги қайд этилди. 

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди. 

Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзодини тавсия қилди. 

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод туман ҳокими этиб тасдиқланди. 

А.Мусаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди