ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлат рамзлари — миллатнинг шаъни, ғурури ва тарихий хотирасининг ёрқин ифодасидир. Мустақиллигимиз, халқимиз бирлиги ва юртимиз қудратини ифодаловчи муқаддас тимсол бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи юртимиз осмонида ҳамда халқаро майдонларда улуғвор ҳилпираши, айниқса қалбга ўзгача фахр бағишлайди.  

Жорий йилда Давлат байроғимиз қабул қилинганининг 34 йиллиги кенг нишонланмоқда.  

Республика маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Бир байроқ остида” республика эстафетаси старт олди. Ушбу ташаббус орқали халқимизнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва ватан равнақи йўлида фидойилиги намоён бўлмоқда.

Эстафета Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти чегара туманларида старт олди. Сурхондарё вилоятидаги тадбир “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида Сариосиё туманининг машҳур Сангардак шаршараси ёнида бошланди.

Ёшлар, спортчилар ва масъуллар иштирокида узунлиги 30 метр бўлган рамзий байроқ Сангардак қишлоғининг тоғлар бағридан ўтувчи йўл бўйлаб олиб юрилди. Байроқ  масъуллар томонидан Сангардак санаторийсига олиб келинди.  

Шундан сўнг, эстафета иштирокчилари байроқни Сариосиё туманидан Денов туманига олиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган ватанпарварлик, тинчлик ва мардлик руҳидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

[gallery-26159]

Байрамона руҳдаги эстафета Денов тадбиркорлик ва педагогика институти жамоаси иштирокида давом этди. Талаба-спортчилар томонидан миллий кураш бўйича чиқишлар намойиш этилди. Шундан сўнг, байроқдорлар ва автокарвон вилоятнинг деярли барча туманларидан ўтиб, республика эстафетасини Қашқадарё вилоятига топширди.

Сурхондарёнинг гўзал масканларидан бири — Сангардак туризм масканидан бошланган рамзий байроқ эстафетаси 18 ноябрга қадар вилоятлардан ўтиб, Республика марказигача олиб борилади.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/4forkarGOig" title="Bayroq estafetasi Surxondaryodan Qashqadaryoga topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байроқ эстафетаси Сурхондарёдан Қашқадарёга топширилди (+видео)