18-ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Юртимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳридан бошланган байроқ эстафетачилари Хоразмдан ўтиб, кўҳна ва боқий Бухорога етиб келди.

Ромитан тумани вакиллари эстафета байроғини қабул қилиб олди. Ромитанлик эстафетачилар бугун давлат байроғини автокарвон орқали Бухоро шаҳридаги “Арк” қўрғонига олиб келди. Вилоят вакиллари эстафета байроғини қабул қилиб олди. 

Шундан сўнг “Арк” қўрғонидан бошлаб “Минораи Калон”, “Нодир девонбеги” ва “Лаби-ҳовуз” ансамблигача бўлган масофада Миллий гвардия отлиқлари, зиёлилар, ёшлар жамоаси ва барча тадбир иштирокчилари ҳамроҳлигида юксак ғурур билан олиб ўтилди.

[gallery-26208]

Лаби-ҳовуз ансамблидан давлат байроғи ўрнатилган автокарвон “Универсал” спорт саройи, “Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуаси, Бухоро давлат тиббиёт институти олдидан ўтиб, эстафета байроғи Вобкент туманига юборилди.

– Муқаддас туғимиз энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, жаҳон ареналарида, нуфузли спорт мусобақаларида баланд кўтарилиб, Янги Ўзбекистоннинг чинакам бўй-бастини намоён этаётгани барчага ғурур бағишлайди. Вобкентда нуронийлар, таниқли спортчилар, жамоатчилик орасида эътиборга эга бўлган зиёлилар томонидан Давлат байроғи мамлакатнинг мустақиллиги ва миллий ўзлигини англатувчи муқаддас рамзи, халқнинг тарихий анъаналари ифодаси эканлиги тўғрисида тушунтириш берилади, – дейди Бухоро давлат педагогика институти ректори, профессор Баҳодир Маъмуров. – Давлат байроғи автокарвон орқали Ғиждувон туманидаги Хўжа Абдуҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳига олиб борилади. Ғиждувонликлар зиёратгоҳдан Ғиждувон туман ҳокимлиги орқали туман маданият уйи биносигача эстафета иштирокчилари ҳамроҳлигида ҳарбий оркестр садолари остида тантанали юриб, олиб ўтиб, “Эшонкўприк” чегара пости орқали, Навоий вилояти вакилларига топширади. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар вилоят бўйлаб ўтказилмоқда. 

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/lQs4NlqkJ9I?si=8ZrBdwwlFo3ehrii" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байроқ Бухородан Навоийга йўл олди (+видео)