Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, қулай ва замонавий яшаш муҳитини яратиш мақсадида кўп қаватли турар-жойларни таъмирлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа нафақат биноларнинг ташқи қиёфасини янгилаш, балки атроф муҳитни обод қилиш, инфратузилмани яхшилаш ва фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароити яратишга қаратилган.

Хусусан, туманнинг Бўстон маҳалласидаги 5 та кўп қаватли уйда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари аҳоли томонидан катта мамнуният билан қарши олинмоқда. Болалар ва кексалар учун хавфсиз, шинам ва экологик тоза муҳит яратилаётгани — инсон манфаатларини устувор қўйган юртимиз сиёсати самарасидир.

Шу билан бирга, пиёдалар учун йўлакчалар қурилмоқда, оқава сув тармоқлари янгиланиб, замонавий латоклар ўрнатилмоқда.  

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан кўп қаватли уйлар ёнида замонавий тантаналар ўтказишга мўлжалланган янги бино қурилиши бошлаб юборилди.  

А. Қаюмов (сурат, видео), ЎзА мухбири

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам олдидан Зафаробод қиёфаси ҳам ўзгармоқда