1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан бадминтон бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Унга Нукус шаҳридаги таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар ходимлар ўзаро беллашиб, ўзларининг жисмоний қобилияти ва чаққонлигини кўрсатишди.  

Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Барча иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишди.

Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда дипломлари топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам арафасида мусобақа ўтказилди