Бугун, 2025 йил 12 сентябрь куни соат 10:00 лар атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани "Обод" маҳалласи ҳудудидаги "Хўжайли коммунал сервис строй" бошқарув сервис компаниясининг канализация насос станциясида бахтсиз ҳодиса юз берди.

Яъни, шу ерда ишловчи С.Қ., М.Б. ва Э.Ж.лар ўз вазифаларига кўра, чиқиндини ҳандаккаа тушиб, тозалаш жараёнида ундаги ўткир ҳиддан кучли заҳарланган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ишчилар С.Қ. ва М.Б. лар ўша жойнинг ўзида вафот этишган. Учинчи ходим Э.Ж.нинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хўжайли тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда ушбу ҳодиса бўйича фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда  қутқарув, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов олди текширув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси юзасидан ОАВ орқали кенг жамоатчиликка қўшимча хабар берилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтсиз ҳодиса натижасида 2 нафар киши ҳалок бўлди