Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида илмий жамоа томонидан тайёрланиб, нашр этилган “Бахтимиз қомусининг моҳияти” номли 5 рисоладан иборат туркум китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, докторантлар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди.

“Бахтимиз қомусининг моҳияти” туркумининг биринчи рисоласи “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: асосий принциплар” деб номланади.

Иккинчи рисолада Конституциямизнинг “Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланган иккинчи бўлими ҳақида фикр юритилган.

Учинчи рисола “Жамият ва шахс” деб номланиб, унда Конституциямизнинг учинчи бўлимига кирган масалалар, жумладан, жамиятнинг иқтисодий негизлари, фуқаролик жамияти институтлари, оила, болалар ва ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ масалалар ёритилган. Тўртинчи рисола “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши” деб номланган ва унда Конституциямизнинг тўртинчи бўлимига кирган масалалар шарҳланган.

“Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши” деб номланган бешинчи рисолада эса Конституциямизнинг бешинчи бўлимидаги масалалар, давлат ҳокимияти тузилмаси, унинг ташкил этилиши шарҳлаб, ёритилган.

Маълумки, бешинчи бўлим 10 та боб (18-27-боблар), 63 та модда (91-153-моддалар)ни ўз ичига олган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари, шунингдек давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органларини ташкил этиш тартиби, ваколатлари ҳамда фаолият олиб боришининг асосий йўналишлари мужассам.

Тақдимотда сўзга чиққанлар мазкур рисолаларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституциясининг 32 йиллигига муносиб туҳфа бўлиши билан бирга Бош қомусимиз моҳиятини фуқароларга тушунтириш бўйича зарурий қўлланма бўлганини эътироф этди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/1UExCsxRyqc?si=3L2kZQ6B_xJs-214" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бахтимиз қомусининг моҳияти” номли китоблар тақдимот қилинди (+видео)