“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон – яшил макон ҳудудида биргаликда яшаймиз!” шиори остида жорий йилнинг 25 октябридан 1 декабрга қадар кузги ниҳол экиш мавсуми Республикамизнинг барча ҳудудлари каби Жиззах вилоятида ҳам амалга оширилмоқда.

Ота-боболаримиз асрлар давомида кўчат экиб, уни парвариш қилиб, ҳосилидан баҳраманд бўлиб келган. Кўчат экаётганда иқлим, тупроқ шароити, сувга чидамлилиги, кўп йилликлиги инобатга олинган.  

Кўчатлар етиштирилаётган ўрмон хўжаликларига тегишли кўчатхоналар ва оилавий кўчат етиштирувчи томорқа ер эгаларининг ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Жиззах вилоятининг энг чекка  Бахмал туманида бўлдик. Бахмал давлат ўрмон хўжалиги раҳбари Убайдулла Абдуллаевнинг айтишича, хўжаликнинг умумий майдони 68 минг 425 гектарни ташкил этиб, бу ерда 114 нафар ходим меҳнат қилмоқда.  

Баҳорги кўчат экиш мавсумида туман ўрмончилари томонидан тоғ ёнбағирларида 425 гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ишлари бажарилган. Кузги кўчат экиш мавсумида эса хўжалик аъзолари 168 гектар майдонни ўрмонлаштиришни режалаштирган. Бахмал ва Ғаллаорол туманларида ўрмон хўжалигига қарашли жами 12 гектар кўчатхоналар мавжуд.  

[gallery-14400]

–Хўжаликдаги 7 гектар кўчатхонада 1 миллион туп турли мевали ва манзарали кўчат захираси яратилган, – дейди Бахмал давлат ўрмон хўжалиги инспектори Акбаржон Холбўтаев. – Мавсум учун 6 минг 800 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етказиб бериш режалаштирган. Бахмал давлат ўрмон хўжалиги томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Республика Бош прокуратураси ташаббуси билан хўжаликка тегишли майдонга артизан қудуғи қазилиб, сув чиқарилди. 45 гектар ерга бодомнинг кеч гуллаб, эрта пишадиган навини, томчилатиб суғориш  усулида экишга киришилган.  

Бундан ташқари, тумандаги 19-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчиларидан “Ёш ўрмончилар” клубини ташкил этиб, улар махсус кийим бош билан таъминган. Ўрмончи маҳалласидаги 2 та кўчага ана шу клуб аъзолари билан биргаликда режадан ташқари 7 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ташаббуси асосида иш олиб борилмоқда.  

Туманда оилавий кўчатчилик билан шуғулланувчи томорқа ер эгалари ҳам мавжуд. Уларнинг хонадонларига ўрмон хўжалиги ходимлари бориб, турли мевали ва манзарали дарахт навлари донининг иқлим ва тупроқ шароитига мосини танлаб, етиштиришда зарур агротехник тадбирлар хусусида батафсил тушунчалар бериб келинмоқда. Масалан, жорий мавсумда олманинг янги, Бахмал иқлими ва тупроғига мослаштирилган “Жереми” навини танлаб ушбу кўчатларни томорқаларда етиштириш йўлга қўйилган.  

Биз “Тонготар” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Баҳодир ака Худойназаров хонадонида бўлиб, у киши билан суҳбатда бўлдик.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/p0xseaPIgiQ" title="Бахмалликлар 534 минг тупдан ортиқ кўчат экади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

– Кўчат етиштириш билан 15 йилдан буён шуғулланиб келаман, – дейди Баҳодир Худойназаров. – Томорқачиликдан яхшигина даромад олса бўлади. Мана шу касб орқасидан уй солдим, машина олдим, фарзандларимни олий ўқув юртида ўқитяпман, яқиндагина тўй қилиб, келин олдим. Ҳовлимда 6 сотих, даладан 15 сотих ер олиб, турли мевали ва ёғочбоп кўчатлар етиштираман. Олманинг “Жереми”, “Кримсон”, “Беш юлдуз” гилоснинг экспорбоп, қуш тегмас “Наполион”, нокнинг эрта пишар, ўрта пишар, кеч пишар навлари, токнинг қора кишмиш, оқ, қора, қизил ҳусайни, тоифи, “Ризамат ота” навлари ва турли-туман атир гул  кўчатларини етиштириб келамиз. Далада 40 минг, томорқамда 5-6 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазишга тайёр. Кўчатларни қишлоғимиз, туманимиз ва ундан ташқари қўшни Булунғур туманидан келиб сотиб олиб кетишади.

Бахмал тумани ерлари тоғли, лалми, қир-адирли яйлов ва сувли ҳудудларга бўлиниб, экиладиган кўчатлар ҳам ана шу ҳудудларнинг шароитдан келиб чиқиб танланади. Хизмат сафаримиз давомида бизга ҳамроҳлик қилган Бахмал туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг ўринбосари Бегзод Мирзабековни суҳбатга чорладик.

– Туманимизда 100 дан ортиқ оила томорқасида кўчатчилик билан шуғулланиб келмоқда, – дейди у. – Тоғли ҳудудларимиздаги  кўчатчилар арча, туя арча, қайрағоч, қарағай, ёнғоқ; Сангзор бўйидаги кўчат етиштирувчиларимиз оқ терак, мирза терак, шотут, балх тути, ёввойи тут; суғориладиган зонадагилар эса олма, нок, гилос, токнинг турли навдаги кўчатларни етиштириш билан шуғулланади. Жорий йилнинг баҳорги кўчат экиш мавсумида туманимиз бўйича 550 минг туп мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари экилиб, парвариш қилинди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон – яшил макон ҳудудида биргаликда яшаймиз!” эзгу ғояси остида кузги кўчат экиш мавсумида ернинг тупроқ шароити, иқлимига мослигидан  келиб чиқиб экишга киришдик. Ҳар бир ҳудудга экиладиган ниҳолнинг суғорилиши шартлиги ҳисобга олиниб, кўчатлар қадаляпти. Кузги кўчат экиш мавсумида жами 534 минг 400 туп мевали ва манзарали кўчатлар экишни режалаштирганмиз.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахмалликлар 534 минг тупдан ортиқ кўчат экади (+видео)