Нукус шаҳрида икки кун давом этган Орол маданияти саммити доирасида “Оролбўйининг тикланиши” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

Халқаро ташкилотлар, давлат идоралари, экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этган тадбирда минтақани барқарор ривожлантириш ва экологик жиҳатдан тиклаш йўлларини муҳокама қилди.

– Орол денгизи муаммоси билан танишиб чиққанимдан сўнг мен бу саммитни узоқ кутдим. Бу Қорақалпоғистонга учинчи ташрифим. Илгари Мўйноқ туманида ҳам бўлганман ва бу ўлка менга жуда ёқиб қолди. Менинг касбим аграр соҳа билан боғлиқ бўлгани учун иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳар бир масала ва муаммо жуда долзарб, деб ўйлайман. Ўзимнинг Оролга бўлган муҳаббатим жамланган “Айтилмаган ҳикоялар” номли китобимни ҳам нашрдан чиқарганман. Ҳудудда ёшларга қаратилаётган эътиборни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Прогрессивлар, дизайнерлар ва жуда моҳир реактив фикрга эга бўлганларни бирлаштириб дунёга кўрсатишда эса, Нукус энг қулай жой бўлади деган фикрдаман, – дейди Буюк Британиялик ёзувчи ва журналист Филип Моган.

Оролбўйи минтақасини жонлантириш, қайта тиклаш ва жаҳон иқтисодиёти тамойилларига мос келадиган янги корхоналарни жорий этиш, барқарор иқтисодий ўсишни яратиш саммитнинг устувор йўналишларидан бири бўлди.

[gallery-22691]

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Бахитжан Ҳабибуллаев Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган асосий ташаббусларни тақдим этди. Нукусда тупроқнинг шўрланишига қарши курашишга қаратилган галофит боғини барпо этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

– Галофит ўсимликлар нафақат таназзулга учраган ерларни тиклашга ёрдам беради, балки экстремал иқлим шароитларига чидамли экотизимни шакллантиради. Лойиҳа аллақачон Нукусда бошланган ва Оролбўйини экологик реабилитация қилиш йўлида муҳим қадам бўлади, – деди Бахитжан Ҳабибуллаев саммитнинг эксперт сессиясида.

– Қорақалпоғистондаги археологик ёдгорликларни муҳофаза қилиш, айниқса, Орол денгизининг қуриши ва иқлим ўзгариши натижасида чўлланиш жараёни жадал кечаётган шароитда асосий вазифалардан биридир. Бу жараёнлар ноёб тарихий объектларнинг вайрон бўлиш хавфини туғдирмоқда, уларнинг аксарияти қум қатлами остида ёки эрозияга учраган. Шу муносабат билан энг самарали бўлиши мумкин бўлган турли хил ҳимоя ва ўрганиш усуллари пайдо бўлиши мумкин. Улар ёдгорликларни мониторинг қилиш ва хариталаш, консервация ва реставрация, экологик чора-тадбирлар, ҳужжатлаштириш ва рақамли археология ҳисобланади. Албатта, халқаро ва минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги яқин алоқалар ҳам муҳим ўрин тутади, – дейди И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи археология бўлими мудири, тарих фанлари номзоди Октябр Доспанов.

Саммит доирасида Нукус шаҳридаги Истиқлол боғини қайта тиклашнинг кўп босқичли бош концепцияси тақдим этилди. Ушбу лойиҳа боғлар ва табиий ландшафтларни сақлаш ва тиклаш, биологик хилма-хиллик ва экологик мувозанатни таъминлаш, шунингдек, ҳудудни трансформация қилиш жараёнларига маҳаллий ҳамжамиятни жалб этишга кўмаклашадиган жамоат жойларини яратишга қаратилган.

Шунингдек, И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи “Игор Савицкий олами” номли кўргазмасининг очилиш маросими ҳам бўлди. 

Хулоса ўрнида қайд этиш жоиз, Орол маданий саммити илғор ғоялар тақдимоти учун майдонга айланди ва Оролбўйи минтақасини барқарор тиклашга қаратилган ҳамкорликка кучли туртки берди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барқарор ривожланиш ва экологик тикланишда муҳим қадам