Ҳар бир мамлакатнинг эртанги куни, жамиятда ўзгаришларга сабаб бўладиган салоҳиятли ресурси ва бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи энг асосий кучи – бу серғайрат, шижоатли, кўзланган мақсадлари сари олға интилувчи ёшлар ҳисобланади.

Мамлакатимизда ҳам аҳолининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади.  Уларни қўллаб-қувватлаш, зарур шароит ва имкониятларни яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Хусусан, бир неча йилдан буён давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан мамлакатимиз сарҳадларини қўриқлаш ишига муносиб ҳисса қўшган, жанговар хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, Ватанга садоқатли, ҳарбий маҳоратни мукаммал эгаллаган, юқори интизомли ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига 5 фоизли квота доирасида Республика олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёзли тавсияномалар бериб келинаётгани ҳам ҳар жиҳатдан етук, билимли ва зукко ёшларни камолга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлигида имтиёзли тавсияномаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда сарҳадларимиз посбонлари, уларнинг оила аъзолари ва Чегара қўшинлари масъуллари иштирок этди.

[gallery-23767]

Дастлаб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга ҳарбийликнинг бор масъулияти ва шарафини янада теранроқ англашларига бағишланган видеоролик ва  клиплар намойиш этилди. Тадбирнинг асосий қисмида ўтган йиллар давомида ҳарбий хизматчиларнинг 1 минг 300 нафардан зиёд фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилгани таъкидланди. Бу мустақил ҳаётга қадам қўйиш остонасида турган ёшларга янги имкониятлар эшигини очиб, уларнинг ёрқин ва порлоқ келажаклари учун берилган йўлланма экани қайд этилди.

– Албатта, ўз фарзандининг камолини кўриш ҳар бир ота-она орзуси. Бугун менинг қизим Аслзода ҳам тавсиянома олиш бахтига муяссар бўлди. Бундан жуда ҳам бахтиёрман. Қизим қаторида имтиёзга эга бўлаётган барча фарзандларимизга бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз ота-оналарига муносиб издош бўлишларини, ўқиш ва изланишдан асло толмасликларини, келгусида Янги Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида тинмай меҳнат қиладиган, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган авлод бўлиб етишишларини тилаб қоламан, – дейди подполковник Нилуфар Ибрагимова.

Тадбир давомида топширилаётган имтиёзли тавсияномалар ёшларга ўзлари танлаган ихтисослик бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга киришларида қанот бўлиб хизмат қилиши ва келгусида бундай бахтга эришувчи ўғил-қизлар сони янада ортишига тилак билдирилди. Тавсияномалар тантанали тарзда ўз соҳибларига топширилди.

Шунингдек, тадбирга МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари Кенгаши томонидан аъзо давлатлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ўртасида ўтказилган халқаро болалар расмлари кўрик-танловида ғолибликни қўлга киритган 5 нафар ўғил-қизлар ҳам таклиф этилди. Уларнинг истеъдоди ва халқаро танловда эришган натижалари эътироф этилди.

 Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган юртга садоқат, инсонийлик ва меҳр-оқибатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар  тадбирга хуш кайфият улашди. Бу каби тадбирлар Республикамиз бўйлаб ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ҳам тантанали тарзда ташкил этилди.

Майор Фарида Бобожонова

ДХХ Чегара қўшинлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча имтиёзлар ёшларнинг келажаги учун