“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси жамоаси ҳам четда қолмади. Эрта баҳор мавсумида бош бошқарма ҳамда унинг тизимида шаҳар ва туманлардаги 17 та тижорат банки ходимлари томонидан жами 102 минг туп мевали ва манзарали ниҳоллар ўтқазиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

– Банк-молия тизимида фаолият юритаётган 150 нафарга яқин ходим ҳашар уюштириб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш тадбирида ҳозир бўлди, – дейди Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шермат Жўраев. – Текисланган 0,8 гектар ер майдонида 700 тупдан ортиқ асосан тут, садақайрағоч, арча, катальпа каби кўчатлар ўтқазилди. 

Марказий банк вилоят бош бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шу кунларда 16 минг тупдан ортиқ манзарали ва 66 минг туп мевали ниҳол ўтқазилиб, парваришига киришилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк ходимларининг боғи