Президентимиз ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида кўчат экиш, яшил ҳудудларни барпо этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда  қатор фармон, қарорлар ижроси асосидаги кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида жами 15 миллион 358 минг туп дарахт кўчати ва бута қаламчалари экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 9 миллион 578 минг тупи баҳор мавсумида ўтказилиши кўзда тутилган.   

Таъкидлаш жоизки, мазкур йўналишда кейинги йилларда вилоятда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида Андижон, Хонобод шаҳарлари, Андижон, Балиқчи, Бўстон, Булоқбоши, Жалақудуқ, Избоскан, Олтинкўл, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Хўжаобод ва Шаҳрихон туманларида умумий майдони 36,2 гектар бўлган 13 та “Яшил боғ” ташкил этилди.   

Бундан ташқари, Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Андижон, Олтинкўл туманларида 1,5 гектар майдонда “Яшил белбоғ”лар, барча шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан 5,7 гектар майдонда “Ҳокимлик боғлари” ҳамда 67,9 гектар майдонда “Яшил жамоат парклари”, шунингдек, “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида вилоятнинг туман ва шаҳарларида 3,44 гектар  майдонда “Яшил боғлар”, “Яшил жамоат парклари” барпо этилди.   

Атроф-муҳитга таъсири хавфли саноат корхоналари томонидан 73,7 минг туп ҳамда 7 та чиқинди полигонлари атрофига 38 минг манзарали дарахт кўчатлари экилиб, “Яшил белбоғ”лар яратилди.  

Экилган кўчатларни парвариш қилиш ва суғориш мақсадида 77 километр суғориш тармоқлари тортилиб, 17 та ер ости сув қудуғи ишга туширилди.   

Айни кунларда жорий йил баҳор мавсумида кўчат экиш ишларини самарали ўтказиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.   

– Мавсумда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда кўчат экиш, яшил ҳудудлар барпо этиш бўйича давлатимиз раҳбарининг қатор фармонлари, ҳукумат қарорлари доирасидаги ишларни сифатли ва самарали ўтказиш мақсадида вилоят штаби ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларида ишчи гуруҳ ва штаблар ташкил этилди, – дейди Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Санжарбек Дадамирзаев. – Бундан ташқари, кўчат экиш тадбирларини сифатли ва ўз вақтида ўтказиш мақсадида соҳа мутахассислари жойларда доимий равишда иш олиб боради.     

Ҳудудларда кўчат экиш ишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича семинар ва амалий кўргазмалар ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, кўчатлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда давлат ўрмон хўжалиги ҳамда кўчатчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар жалб этилган ҳолда савдо нуқталари, бозорларда кўчат савдосини олиб бориш учун махсус жойлар ташкил этилди.   

Мавсумда маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар ҳудудлари, йўллар, фермер хўжаликлари дала майдонларининг четлари ҳамда аҳоли хонадонларига асосан, павлония, арча, каштан, эман, қайрағоч, чинор, япон сафораси, шумтол, терак сингари манзарали ҳамда кўплаб турдаги мевали дарахт кўчатлари ва бута қаламчалари экилади. Шунингдек, янги боғлар, токзор ва тутзорлар барпо этилади.   

Вилоятда аввалги йиллар тажрибаларидан келиб чиқиб, мавсумда экиш учун мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари, қаламчалар захираси яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни кунда вилоят давлат ўрмон хўжалиги ҳамда  хусусий секторда иш олиб бораётган кўчатчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик субъектлари томонидан 10 миллион тупдан зиёд кўчат захираси яратилди. Бундан ташқари, аҳоли хонадонларида ҳам  кўчатлар етиштирилган.   

Шунингдек, жорий йил давомида Андижон, Хонобод шаҳарлари, Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманларида “Яшил белбоғ”лар ташкил этилади. “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳарларда “Яшил боғлар”, “Яшил жамоат парклари” барпо қилинади.   

Атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган 166 та саноат корхонаси томонидан 400 минг туп ҳамда 10 та чиқинди полигони атрофига 35 минг 800 туп манзарали дарахт кўчати экилиб “Яшил белбоғ”лар яратилади.   

Экилган кўчатларни парвариш қилиш, суғориш мақсадида 26 километр узунликдаги суғориш тармоғи тортилиб, 16 та ер ости сув қудуғи ишга туширилади.   

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳорда 9 миллион 578 минг тупдан зиёд кўчат ва бута қаламчаси экилади