“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда жамият раҳбарияти, тузилма корхоналарида фаолият юритаётган ёш мутахассислар ва ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбирда жамият бошқаруви раиси Баҳодир Жўраев сўзга чиқиб, энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда ёшларнинг иштироки ва ташаббускорлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

– Ёш мутахассислар соҳадаги ислоҳотларнинг бош ижрочисига айланмоқда. Улар ўз билим ва кўникмалари, замонавий фикрлаши, технологияларга тез мослаша олиш қобилияти билан бугунги ютуқларимизни таъминлаяпти. Бизнинг вазифамиз эса уларни қўллаб-қувватлаш, ғояларига йўл очиш ва муносиб шарт-шароит яратишдир, – деди Б.Жўраев.
Мулоқот давомида ёшлар ўз ғоя ва таклифларини баён этди. Хусусан, улар энергия тежамкор технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, хавфсизликни таъминлашга доир ташаббусларини билдирди. Жамият раҳбарияти томонидан бу таклифлар катта қизиқиш билан қабул қилинди.

Тадбир якунида тизимда самарали фаолият юритаётган, ташаббускор ва масъулиятли ёш мутахассислар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, бундай учрашувлар ёшларни янада руҳлантириш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда раҳбарият билан очиқ мулоқотни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Kkx1MxMdkIA" title="Bahodir Jo‘rayev: “Energetika sohasi rivoji yosh mutaxassislarga bog‘liq"" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Насиба Зиёдуллаева, Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА