Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Top Rank” промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Мазкур кечада мамлакатимизнинг икки чарм қўлқоп устаси — оғир вазнли Баҳодир Жалолов ҳамда ярим енгил вазн тоифасида Отабек Холматов рингга кўтарилди. Дастлаб, Отабек Холматов рингга чиқди ва Филиппин вакили Жейсон Каной Манигосга қарши ўтган 8 раундлик беллашувда боксчимиз сўнгги раундда рақибини нокаутга учратди.  

Бокс оқшомининг марказий жангларидан бири бўлган Баҳодир Жалолов ва украиналик Игорь Шевазуцкий ўртасидаги тўқнашув 10 раунд этиб белгиланди ва ушбу раундлар тўлиқ ўтказилди. Баҳснинг учинчи раундида Баҳодир рақибини нокдаун ҳолатига солиб қўйди. Шундай бўлсада, маҳоратли чарм қўлқоп устамизнинг аниқ ва кучли зарбаларига рақиби бардош берди. Якунда Баҳодир Жалолов очколар ҳисобида рақибидан устун келди.

Маълумот ўрнида: Баҳодир Жалоловнинг ғалабалари сони 15 тага етди. Аввалги ғалабаларнинг барчаси муддатидан олдин қўлга киритилган эди. Спортчининг ҳисобида ҳозирча бирорта мағлубият ёки дуранг мавжуд эмас.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳодир Жалолов яна рингга кўтарилди