Инсон зоти дунёга меҳр билан келади. Аммо унинг қалбидаги бу меҳрни сақлаб қолиш, уни бағрикенглик билан бойитиш ҳар кимнинг тарбиясига боғлиқ. Бугун дунёда турли миллатлар, динлар ва маданиятлар ёнма-ён яшайдиган бир шароитда бағрикенглик фақат сўз ёки шиор эмас, балки тинчлик ва осойишталикнинг асосий кафолатига айланган.

Бағрикенглик — бу бошқаларни ўзимиздек қабул қилиш, фикри, эътиқоди, келиб чиқишидан қатъи назар инсон сифатида ардоқлаш фазилати. У нафақат ҳурмат ва муросани, балки одамларнинг қалбини яқинлаштирадиган маънавий кўприкни англатади.

Шу жиҳатдан ҳам бағрикенглик халқимизга хос қадимий ва азалий фазилат ҳисобланади. Боболаримиз асрлар давомида “Бирлик бор жойда барака бор” деган ҳаётий ҳикматга амал қилиб, турли миллат ва дин вакилларига доимо очиқкўнгил ва самимий муносабат билан ёндашиб келмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бу санани Ўзбекистонда нишонлаш ҳам яхши анъанага айланган. Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон азалдан турли миллат, элат ва дин вакилларининг тинч-тотув, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳити билан аҳилликда ҳаёт кечирган маскан сифатида эътироф этилади.

Ҳозирги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик тамойиллари асосида яшаб келмоқда.

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида миллатлараро ва динлараро дўстлик, аҳиллик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларни ўзида жамлаган “Бағрикенглик ҳафталиги” тадбирларига старт берилди.

Ҳафталикнинг дастлабки тадбири  “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимидан бошланди. Мустақиллик монументи давлат озодлиги ва барқарорлиги рамзи ҳисобланади. Унда Ўзбекистон халқининг кўп асрлик давлатчилик тарихи, буюк аллома ва жаҳонгир боболар сиймолари акс этган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.

Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва ходимлари, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаоллари, диний конфессия вакиллари, ОАВ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган “Бағрикенглик марши”дан сўнг монумент пойига гуллар қўйилди.

Шундан сўнг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида турли миллат ва дин вакиллари иштирокида “Янги Ўзбекистон” боғида дарахт кўчатларини экиш маросими ўтказилди. Маросимда турли миллат ва дин вакиллари биргаликда яхши ният қилиб, чинор кўчатларини экишди.

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг 10-15 ноябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган “Бағрикенглик ҳафталиги” тадбирлари доирасида республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги нуфузли санъат саройлари, театрлар, концерт заллари, томоша майдонлари ва сўлим хиёбонлари ҳамда боғларда турли маданий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар режалаштирилган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/6skoK2t-emQ?si=35_BXRwntggdAjAd" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  

Н.Абдувоитов (видео),  

У.Тўхтаев (монтаж)  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бағрикенглик — миллатлар дўстлиги ва тинч ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори (+Видео)