Айтиш жоиз, Бухородаги ўзига хос қадамжолар ва замонавий услубдаги бинолар шаҳарга ўзгача файз ва тароват бериб бориш баробарида, бу ерни кўриш учун ошиқувчи сайёҳлар ҳам кун сайин кўпаймоқда. Сайёҳларга қулайлик яратиш борасидаги ишлар янада ривож топмоқда. Бунда меҳмонхоналарнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Куни кеча шаҳарнинг марказида жойлашган замонавий “Badyan” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимига Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров иштирок этиб, йиғилганларни мажмуа билан қутлади.

– “Badyan” меҳмонхонаси 20 та хона, 40 ўриндан иборат, – дейди меҳмонхона раҳбари Ширин Якубова. – Замонавий меҳмонхона ҳам миллий, ҳам замонавий руҳда жиҳозланган. Шаҳримизга келувчи сайёҳларга меҳмонхона манзур бўлади.

Вилоятга ўтган даврда 1 миллион 588 минг нафар хорижий сайёҳ келган бўлса, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти 397 миллион АҚШ долларига етган. Шу билан бирга, республика ҳудудларидан 3,8 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган.   

Зариф Комилов, ЎзА мухбири 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Badyan” меҳмонхонаси иш бошлади