Жиззах шаҳридаги Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадминтон спорт тури бўйича 2007 – 2008 йилларда таваллуд топган йигит-қизлар ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

– Бугунги кунга келиб бадминтон спорт тури вилоятимиздаги корхона, ташкилот, барча турдаги таълим муассасаларида оммалашиб ва ривожланиб бормоқда, –  дейди Бадминтон федерацияси Жиззах вилоят бўлими раиси, вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Эркин Холматов. – Бу ўз навбатида ушбу спорт тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этадиган спортчилар камол  топишига шароит яратади. 

Дарҳақиқат, бу ҳол Жиззах шаҳри ва туманлардан келган ёш бадминтончиларнинг кескин, муросасиз ва қизғин курашларга бой бўлган баҳслари давомида яққол кўзга ташланиб турди.  

Яккалик ва жуфтлик ҳамда аралаш жуфтлик беллашувларида ўз ёш тоифалари бўйича биринчи ўринларни қўлга киритган барча ўсмир ўғил ва қиз болалар ҳамда ёш йигит-қизлар жорий йил Тошкент шаҳрида ўтиши режалаштирилган бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадминтон: Жиззахда финал босқичи иштирокчилари аниқланди