Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида амалий ташриф доирасида Рас-ал-Хайма Амири Шайх Сауд бин Сакр Ал Қосимий билан учрашди.

Унда Қорақалпоғистоннинг янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ва иқтисодий салоҳияти, ўзига хос географик жойлашуви, туризм, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги имкониятлари қайд этилди. Ўзбекистон, шу жумладан, Қорақалпоғистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига алоҳида қизиқиш билдирилиб, Оролбўйида ушбу маҳсулотларни етиштириш ва етказиб бериш бўйича доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, дунё бўйича йирик керамика ва сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланган “RAK Ceramics” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Дастлаб компания павильонида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар – керамик плиткалар, санфаянс, мозаика, интерьер ва экстерер учун ечимлар, хомашёдан тайёр маҳсулотларгача бўлган тўлиқ тижорат линияси кўриб чиқилди. Шунингдек, маҳаллийлаштирилган керамик маҳсулотлар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида “Asr rent a car” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилиб, ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Компания вакиллари билан Қорақалпоғистон Республикасида 43 миллион долларлик инвестиция маблағи асосида моноблоклар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди ва шартнома имзоланди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтказилган учрашувларда томонлар ўзаро ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиб, муҳим лойиҳалар устида шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишиб олдилар. 20 га яқин хорижий компания билан 100 миллион долларлик экспорт бўйича шартномаларни имзолаш бўйича келишувларга эришилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААга ташриф самарали бўлди