Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим сифатсиз болалар ўйинчоқлари савдодан чиқарилмоқда

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан савдо шохобчаларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Текширувлар давомида реализация қилинаётган айрим болалар ўйинчоқларидан намуналар олиниб, уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари ва амалдаги талабларга мувофиқлиги лаборатория шароитида ўрганилди.

Хусусан, “SQUILSHY JELLY BALLS” (сиқиладиган желе шарлари) ҳамда “Slime Monster Lab” (слайм) номли ўйинчоқлардан намуналар танлаб олиниб, лаборатория таҳлилларига юборилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида мазкур маҳсулотлар “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти” талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги аниқланди. Жумладан, ўйинчоқлар тамғасида импорт қилувчи ҳақидаги маълумотлар, сақлаш усуллари, яроқлилик муддати, сақлаш шартлари ҳамда хавфсизлик чораларига оид муҳим маълумотлар кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, лаборатория синовлари жараёнида ўйинчоқларнинг ҳид интенсивлиги меъёрлардан юқори экани ҳамда ичи суюқлик билан тўлдирилган айрим ўйинчоқларда суюқлик сизиб чиқмаслиги бўйича белгиланган талаблар бузилгани аниқланган.

Аниқланган камчиликлар юзасидан савдо субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилди. Шунингдек, мазкур маҳсулотларни савдодан чиқариш ва уларнинг реализациясини тўхтатиш бўйича тегишли тақдимномалар киритилди.

Мутасаддилар фуқароларга болалар ўйинчоқларини харид қилишда маҳсулотларнинг сертификатлангани, хавфсизлик талаблари ҳамда маркировка маълумотларига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

Ҳамроз Баёнов,  

ЎзА