Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.

2022 йил 3 июнь куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан мазкур ўрганиш якунларига бағишланган тадбир ўтказилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда мактаб таълимини тубдан ислоҳ қилиш, ўқувчиларга замоннинг илғор технологияларига таянган ҳолда чуқур ва сифатли сабоқ бериш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ихтисослашган зиё масканлари очилмоқда, тарихда илк бор Президент мактаблари фаолият бошлади. Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, синфхоналарини ўқув жиҳозлари билан таъминлаш янги босқичга олиб чиқилди. Мактабларга раҳбар тайинлаш тизимининг янги тартиби жорий этилди. Мақсад — директор тайинлашда халқ вакилларининг овозини олиш, турли коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик ва истеъдодли мактаб етакчисини танлашдир.

Ўрганишларда маълум бўлдики, Самарқанд вилоятида 1268 та умумтаълим мактабларидан 72 тасида директор лавозимларига вакант бор. 2021 йил 1 июлдан жорий йилнинг 5 май кунига қадар vасаnсу.аrgos.uz cайти орқали 140 та умумий ўрта таълим мактаблари директор лавозимига белгиланган тартибда эълон берилган. Очиқ танлов жараёнида эълон муддати тугаган 117 та директор лавозимидан 31 тасининг малака талаблари ўрганилиб, тест синовларига жалб қилинган, 86 таси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тавсия этилган. Шундан, Кенгаш қарори билан 68 та мактабга директорлар тайинланган, қолган 18 та мактаб директорлик лавозимлари учун тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари Кенгашлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда, vасаnсу.аrgos.uz сайти орқали 23 та мактаб директори лавозими учун танлов жараёнлари давом этмокда.

Шунингдек, халқ таълими бошқармаси томонидан вакант умумтаълим мактаблари директори лавозимларига тавсия этилган номзодларнинг туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилмаслиги ҳамда Кенгаш қарорларининг ўз вақтида тақдим этилмаслиги директорлик лавозимлари вакант сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Тадбирда Сурхондарё вилоятида олиб борилган ўрганиш натижалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, ўрганишлар давомида вилоятдаги 934 та мактаб фаолиятини такомиллаштириш, мазкур таълим муассасаларида таълим сифат самарадорлигини ошириш борасида соҳа вакиллари билан суҳбатлашилди. Шунингдек, 2021 йил 1 июлдан жорий йилнинг 25 май кунига қадар vасаnсу.аrgos.uz сайти орқали 194 та умумий ўрта таълим директори лавозимига белгиланган тартибда очиқ танловлар эълон қилинган. Шундан 160 таси халқ депутатлари туман кенгашларига тавсия этилган, кенгаш қарори билан 140 та мактабга директорлар тайинланган, қолган 20 та мактаб директорлик лавозимлари учун тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдим қилинган.

Соҳани бевосита назорат қилувчи Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши котибияти томонидан ишчи гуруҳга тақдим этилган маълумотлар ўртасида номувофиқлиқ мавжуд эканлиги аниқланди. Бу эса, соҳада аниқ статистик маълумотлар юритилмаётганлиги, мавжуд муаммолар бартараф этилиши бўйича реал ҳолатларга мувофиқ ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатади.

Йиғилишда депутатлар тегишли вазирлик ва идораларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, соҳани янада ривожланитириш бўйича таклиф-тавсиялар беришди.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган таклифлар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим мактабларда директор лавозими учун танловлар давом этмоқда