Айрим канадаликлар АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилганидек, Қўшма Штатларнинг 51-штати бўлишдан кўра Британия империясига қайта қўшилишни афзал кўришади, деб ёзмоқда “Daily Mail” газетаси “J&L Partners” компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб.

Маълумки, Канада конституциявий монархия давлат ҳисобланади. Мамлакат Миллатлар Ҳамдўстлиги аъзоси ва расмий давлат раҳбари Буюк Британия монархи ҳисобланади. Амалда эса Буюк Британиядан мустақил бўлган федераль парламентли демократик ўлкадир.

Сўровда канадаликларнинг 82 фоизи Британия империясига қайта қўшилишни маъқул кўрган, 18 фоизи эса Канаданинг Қўшма Штатларга қўшилишини истаган, дейилади нашр сайтида.

АҚШ етакчиси Дональд Трамп Канада Қўшма Штатларга 51-штат сифатида қўшилса, Вашингтоннинг савдо тарифларидан “озод бўлиши” ва мамлакат ҳарбий ҳимояга олиниши мумкинлигини таъкидлаган.

С.Раҳимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим канадаликлар АҚШга эмас Буюк Британияга қўшилишни афзал кўрмоқда