ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Норин туманида хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Аёлларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, улар ўртасида ишсизликни камайтириш ва қўллаб-қувватлаш кўламини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда 250 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз иштирок этди. Шу куни 15 нафар аёл доимий, 14 нафари жамоат ишларига жойлаштирилди, 15 нафар опа-сингилларимиз касб-ҳунарга йўналтирилган бўлса, 28 нафарига субсидия ва кредит олиши учун ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсиялар тақдим қилинди.

Шунингдек, тор доирадаги мутахассислар томонидан олиб борилган тиббий кўрик давомида 50 нафар аёлга бепул дори воситалари, 7 нафарига стационар тарзда даволаниш учун йўлланма берилди.

[gallery-11195]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар манфаати – доимий эътиборда