Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд бўлиб ўтди. Унда 29 нафар маҳкуманинг илтимосномалари кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Натижада 9 нафар маҳкума жазонинг ўталмаган қисмидан шартли озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди, 20 нафари қолган жазони ўташ учун манзил-колонияларга ўтказилди.

Мазкур тадбир Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказилган маърифий тадбир доирасида ташкил этилди. Тадбир давомида  жаҳолатнинг малҳами маънавият эканига алоҳида урғу берилди. 

Китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш масаласи қонун даражасида мустаҳкамланаётгани давлатимиз томонидан олиб борилаётган бағрикенглик ва инсонпарварлик сиёсатининг яна бир ифодаси экани қайд этилди. Зеро, инсон тарбиясида китобдан яхши восита йўқ. 

Жиноят кодексига киритилган янги нормага кўра, жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазо 3 кунга қисқартирилиши кўзда тутилган. Мазкур янгилик ўзини ўзи тарбиялаш орқали тузалиш йўлига ўтиш учун яна бир имконият тақдим этади.

Жонли мулоқот якунида аёл судьялар томонидан маҳкумаларга китоблар совға қилинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар колониясидан 9 нафар маҳкума оиласи бағрига қайтарилди