Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл судьялар меҳнати эътироф этилди

Навоий вилоят судида 10 март – Халқаро аёл судьялар куни муносабати билан аёл судьялар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Малика Мамадиярова иштирок этиб, аёл судьяларни байрам билан самимий табриклади.

Бугунги кунда Навоий вилояти суд тизимида 72 нафар судья фаолият юритмоқда. Уларнинг 10 нафари аёл судьялар бўлиб, улар адолатни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида масъулият билан фаолият юритмоқда. Юксак билим, холислик ва қатъият талаб этадиган ушбу касбда аёлларнинг муносиб ўрин эгаллаётгани жамиятимизда гендер тенглик ва ҳуқуқий маданият юксалаётганидан далолат беради.

– Суд зали инсонлар тақдири ҳал бўладиган маскан, – дейди вилоят маъмурий суди судьяси Азиза Рўзиева. – Бу ерда қабул қилинаётган ҳар бир қарор ортида кимнингдир ҳаёти, оиласи ва келажаги туради. Шу боис судьядан нафақат қонунни чуқур билиш, балки вазиятни холис баҳолай олиш ва масъулиятни теран ҳис қилиш талаб этилади. Аёл судьялар эса бу жараёнда сабр-тоқат, мулоҳаза ва мувозанатни ҳам намоён этади.

Учрашувда аёл судьяларнинг адолатни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.

А. Бўриев ЎзА