Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида “Аёл қадриятлар давомчиси” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Танловда мамлакатимиздаги миллий қадриятларни тарғиб қилиш, оиладаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёш авлодга миллий анъаналарни ўргатишга қаратилган тадбирлар амалга оширилди.

Танловда қатнашган Янгиқишлоқ ва Қўрғонтепа маҳаллаларидаги кекса онахонлар ёш авлодга қадимий она алласи, миллий таомларимизни тарғиб қилишди. Бу тадбирлар миллий қадриятларни, йўқолиб бораётган анъаналарни тиклаш ва келажак авлодга  маънавий ғояларни етказишга катта ҳисса қўшади.

Танлов иштирокчилари томонидан ўтказилган кўргазмаларда қадимий миллий матолар, улардан тикилган буюмлар ва миллий таомлар намойиш этилди. Бу тадбирлар орқали жамиятда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда оиладаги муҳитни янада яхшилаш масаласига аҳамият қаратилди.

—Сардобада икки маҳалла хотин-қизлари ўртасида ўтказилган “Аёл қадриятлар давомчиси”  тадбирлари мамлакатимизда аёлларнинг ижтимоий ҳаётидаги роли ва уларнинг қадриятларимизга бўлган ҳиссасини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради,—дейди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зубайда Аҳмедова.

Танлов сўнггида иштирокчилар туман ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлинмасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл - қадриятлар давомчиси