Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Аёл – қадриятлар давомчиси” танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Аёлларнинг миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб этиш ва келажак авлодга етказишдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танлов уч босқичда ташкил этилди.

Хусусан, иштирокчилар “Ватанга муҳаббат — энг муқаддас туйғу”, “Оналар — миллат тарбиячиси” ҳамда “Миллий маросимлар, урф-одатлар ва болалар миллий халқ ўйинлари тақдимоти” шартлари бўйича беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Чилонзор тумани биринчи ўрин, Янгиҳаёт тумани иккинчи, Шайхонтоҳур тумани вакиллари учинчи ўринни эгаллади.

Танлов сўнгида ғолиблар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг диплом ва ташаккурномалари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёл – қадриятлар давомчиси” танловининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди