Ўзбекистонда аёл-лидерларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касбий алоқаларини ривожлантириш мақсадида халқаро ҳамжамиятлар фаолияти катта аҳамиятга эга. Шунга мувофиқ, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида “ОКМК ҳамкорлари” халқаро аёл-лидерлар ҳамжамиятининг тўртинчи учрашуви ташкил этилди.

Унда вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар раҳбар аёллари ва фаол ходималари ҳамда хорижий ҳамкор компаниялари ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ферузa Ҳамидова ҳамда “KfW IPEX-Bank” (Германия) бизнесни ривожлантириш директори, Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ бўйича раҳбари Екатерина Галицина сўзга чиқиб, томонлар ҳамкорлиги хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим эканини қайд этди.

Дарҳақиқиат, хотин-қизлар фаолияти замонавий жамиятда муҳим аҳамият касб этади. Улар нафақат оила ва жамиятни ривожлантиришда, балки иқтисодиёт, давлат бошқаруви, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳаларда ҳам муносиб иштирок этишади. Аёллар билим ва тажрибаларини баҳам кўриш, инновацион ғояларни илгари суриш ва профессионал алоқаларни кенгайтириш туфайли жамиятда ижобий ўзгаришлар яратишга ҳисса қўшади. Шу билан бирга, уларнинг фаоллиги гендер тенгликни таъминлаш ва аёл-лидерлар салоҳиятини ривожлантиришда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

–Аёл-лидерларнинг касбий ривожланиши ва уларнинг иқтисодиёт ҳамда тоғ-кон саноатида фаол иштирокини кенгайтириш устувор вазифаларимиздан. Бу учрашув аёлларнинг фикр ва тажрибаларини баҳам кўриш, янги ғоялар ва имкониятларни муҳокама қилиш учун ажойиб майдон бўлди. Мулоқотда кўтарилган масалалар тоғ-кон саноати ҳамда иқтисодиётда аёл-лидерларнинг ўрнини янада кучайтиришга қаратилган тадбирлардир, – деди Ф.Ҳамидова.

Германиянинг “KfW IPEX-Bank”ининг бизнесни ривожлантириш директори, Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ бўйича раҳбари Екатерина Галицина ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратди.

– Биз Ўзбекистондаги аёл-лидерлар билан ҳамкорликдан мамнунмиз. Бундай учрашувлар нафақат тажриба алмашишга, балки янги бизнес-алоқаларни ривожлантириш ва аёлларнинг лойиҳа бошқарувидаги ўрнини кучайтиришга хизмат қилади. Ҳар бир иштирокчи ўз соҳасида янги имкониятлар яратади, – деди у.

Учрашув якунлари шуни кўрсатдики, аёл-лидерларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касбий алоқаларини ривожлантиришда бундай халқаро ҳамжамиятлар муҳим аҳамиятга эга. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл-лидерлар иқтисодиёт ва тоғ-кон саноатида ўз ўрнини мустаҳкамлайди