Гулистон шаҳридаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2 апрель– Халқаро болалар китоби куни муносабати билан "Китоблар сеҳри" шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди. Унда инсон маънавий камолотини таъминлашга ёрдам берадиган китоблар тўғрисида сўз юритилди.

Бу эса умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва талаба-ёшларнинг китоблар оламига бўлган муҳаббатини оширишга, уларнинг маънавий-маърифий билимларини юксалтиришга ҳисса қўшади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими ҳамда вилоят болалар кутубхонаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, Гулистон давлат университетининг талаба-ёшлари иштирок этиб, уларга билим манбаи бўлган китоблар, китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир доирасида болажонлар китоблари тақдимоти, образли ўқиш, компьютер графикасида расм чизиш машғулоти ҳам ўтказилди. Шунингдек, "Бахтли болалик"," Китоб– билим чашмаси" номли савол-жавоб ташкил этилиб, иштирокчиларнинг китоблар оламига бўлган қизиқиши синовдан ўтказилган бўлса, "Камалак жилоси", " Менинг севимли эртагим" мавзуларида сирдарёлик ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Бундан ташқари, ёш китобхонлар учун китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, унда 20 номдаги китоблар намойиш этилди.  

Тадбирда "Жадилар изидан" республика кўрик-танлови ғолиби, Гулистон шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Бобуржон Илашев ҳам иштирок этиб, Германия таассуротлари тўғрисида гапириб берди.

–"Китоблар сеҳри" шиори остида ўтказилган очиқ эшиклар куни тадбирининг умумтаълим мактаблари ўқувчилари, талаба - ёшлар ҳаётида аҳамияти катта. Бу эса ўқиш, билим олиш ва ижод қилишга қизиқувчи ёш авлод учун илҳом манбаидир. Бундай тадбирлар болаларнинг маънавий ва интеллектуал ривожланишига катта ҳисса қўшади,–дейди  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Норинисо Қосимова.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот-кутубхона марказида тадбир