Австрия разведкаси Эрон ўз ядровий қурол дастурини давом эттираётганини даъво қилмоқда, деб хабар тарқатди Американинг “Fox News” телеканали ушбу мамлакат Конституцияни ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш федерал бошқармаси (BVT) ҳисоботига таяниб.

– Эроннинг ядро қуроли дастури жадал суръатда амалга оширилмоқда, мамлакатда ядро каллакларини узоқ масофага етказиб бера оладиган баллистик ракеталар сони ортмоқда, – дея ҳужжатдан иқтибос келтирган телеканал. Шунингдек, ҳисоботда Эрон разведка хизмати, гўёки, ҳарбий техника, энг зарур технология ва оммавий қирғин қуроли учун материал сотиб олиш бўйича чекловни четлаб ўтиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан яхши танишлиги таъкидланган.

Маълумки, Эрон ва Қўшма Штатлар Ўмон воситачилигида беш марта билвосита музокара ўтказди. Охиргиси 23 май куни Римда бўлиб ўтган мулоқот якунида ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий Ўмон томони таклиф этган механизмни эълон қилди ва бу ҳужжат муваффақиятга эришиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беришини таъкидлади.

Бешинчи тур олдидан томонлар қарама-қаршилиги яна кескинлашди. АҚШ Эрон уранни бойитишдан воз кечиши лозимлигини талаб қилди. Афсуски, бу сўров рад этилиб, айни ҳолда томонлар келиша олмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга Эрон уранни бойитиш даражасини пасайтириш имкониятини тан олди, дастурнинг тинч хусусиятини намойиш қилиш учун ядровий фаолият устидан кўпроқ назорат ўрнатишга тайёрлиги ҳақида ҳам гапирди. Дунёнинг етакчи давлатлари кўп йилдан буён Эроннинг ядровий дастурини тўхтатишга ҳаракат қилиб келмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австрия Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш устида ишлаётганини таъкидламоқда