Бугун Сидней чеккасида икки енгил самолёт ҳавода тўқнашди. Натижада бир учоқ Бушланд тумани ҳудудига қулаб, ягона пилот ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Arab News" ёзди.
Қутқарувчилар учувчи жасадини Сидней жануби-ғарбидаги Веддерберн аэропорти яқинидан топди, дея хабар тарқатган Янги Жанубий Уэльс полицияси.
Фавқулодда хизмат ходимлари фожиа жойига етиб келганда самолётдаги ягона инсон, дея тахмин қилинаётган учувчининг жонсиз танаси устидан чиққан.
Иккинчи учоқ аэропортга хавфсиз қўнган, учувчининг аҳволи яхши. Ҳодиса қитъа-давлат транспорт хавфсизлиги хизмати томонидан текшириляпти.
М.Пирматова, ЎзА