Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австралия БАА хавфсизлигини таъминлаш учун Яқин Шарққа ҳарбий куч юборади

Австралия ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари сўровига биноан Форс кўрфази минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш учун Яқин Шарққа ҳарбий куч юборишини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Энтони Албаниз расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, мудофаа миссияси доирасида минтақага замонавий разведка самолёти, "ҳаво-ҳаво" тоифасидаги ракеталар ҳамда 85 нафар тажрибали ҳарбий хизматчи юборилади. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар  БААни эҳтимолий таҳдиддан ҳимоя қилишга қаратилгани, фақат мудофаа хусусиятига эгалиги, яшил қитъанинг ҳарбий тўқнашувга қўшилишини англатмаслиги қайд этилган.

Режага кўра, тахминан тўрт ҳафта давом этадиган ушбу миссиядан кўзланган яна бир мақсад Яқин Шарқдаги Австралия фуқаролари хавфсизлигини таъминлашдир. Маълумотга кўра, можаро бошланган пайт минтақада бўлган 115 000 га яқин австралияликнинг қарийб 24 000 нафари БААда яшайди.

Ф. Яхшибоева, ЎзА