Мамлакатимизда сўнгги йилларда қоғозбозликни камайтириш, фуқароларга қулайликлар яратишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ҳужжат билан Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчерларининг ҳар куни сменадан олдинги тиббий кўрикдан ўтиши бўйича талаб бекор қилинмоқда.
Шунингдек, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция талабларидан келиб чиқиб ҳамда ўз аҳамиятини йўқотгани боис, бир қатор қоидалар (масалан, булутларнинг қуйи чегараси баландлиги минимумдан паст бўлмаса, ўтиш эшелонидан пасайишга рухсат берилиши вa бошқалар) чиқариб ташланмоқда.
Бундан ташқари, жиҳозланишига кўра, ҳаво кемалари асосий ҳаво кемаси вa қайта жиҳозланган ҳаво кемасига ажратилмоқда.
Бу орқали парвозлар сифатини янада ошириш мақсад қилингани таъкидланмоқда.
Шербек Исломов
ЎзА