Мамлакатимизда аудиторлик фаолиятини ривожлантириш ва хизматлар сифатини халқаро талабларга мос даражада оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда соҳага оид норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилиши натижасида аудиторлик хизматлари бозорида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти.

Жорий йилнинг учинчи чораги якунига кўра, аудиторлик ташкилотлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 тага кўпайиб, 167 тани ташкил этди. Шунингдек, фаолият юритаётган аудиторлар сони 158 нафарга ошиб, 1264 нафарга етди. Улардан 24 фоизи аёллар, 76 фоизи эркаклар бўлиб, 150 нафардан ортиқ мутахассис халқаро сертификатларга эга. 

Аудиторлар сони ортиши билан бирга, уларнинг хулосаларини янада ишончли ва сифатли тайёрлаш, халқаро стандартларга мос фаолият юритиши ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли фармонига мувофиқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аудиторлик ташкилотлари иш сифати устидан ташқи назоратни амалга оширувчи ваколатли орган сифатида белгиланди. 

Маълумки, аудиторлик фаолиятини назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган. Унга кўра, аудиторлик ташкилотлари ишининг ташқи назорати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари ҳамкорлигида амалга оширилади. 

Вазирлик ахборот хизматига кўра, ташқи назорат тизими аудиторлик стандартлари ва қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, соҳа фаолиятидаги камчиликларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишда муҳим ҳисобланади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини ташқи назоратдан ўтказиш тизими такомиллаштирилмоқда