Атоқли давлат ва жамоат арбобининг 100 йиллиги кенг нишонланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камаловнинг 100 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Дастур доирасида муборак Рамазон ойи муносабати билан 2026 йил 18 март куни Нукус шаҳридаги “Оқ қуш” мажмуасида ифторлик дастурхони ёзилади.
Шунингдек, “9 май – хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Уч авлод” учрашуви тадбири ҳамда ушбу тадбир доирасида илмий-амалий конференция ўтказилади. Шунингдек, Қаллибек Камаловнинг ҳаёти ва ижтимоий – сиёсий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилиб, китоб-альбоми нашр этилади ва у яшаган хонадонга ёдгорлик ўрнатилади.
Қарор ижроси доирасида таниқли сиёсатшунос ва олимлар ҳамда нуронийлар иштирокида хотира тадбирлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.