Тошкентда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси давом этмоқда. Ассамблеянинг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусидаги биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон очиб берди ва парламентлар жаҳон миқёсидаги ижтимоий мувозанатни тиклаш, барқарорлик ва адолатни таъминлашда ҳал қилувчи сиёсий институт сифатида фаол иштирок этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Мажлис давомида Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева Ассамблея Президенти сифатида минбарга таклиф этилди.

Т.Норбоева Ўзбекистон олиб бораётган ижтимоий ислоҳотлар, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш борасидаги кенг кўламли ташаббуслар ва халқаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни таъкидлаб ўтди.  

Шунингдек, у барча делегацияларни очиқ мулоқотга чорлаб, ялпи мажлис ишига муваффақият тилади.

Ассамблея доирасидаги фикр алмашуви янги амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши, улар якуний ҳужжатлар асосида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ассамблеянинг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди