Ватанимиз тарихидаги 1 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1909 йил (бундан 116 йил олдин) – биолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Аҳрор Музаффаров дунёга келди (вафоти 1987 йил). У Ўрта Осиё тоғларидаги сув ҳавзаларининг сувўтлар флорасини, биринчи марта сувўтларнинг тарқалиш қонуниятларини ўрганди. Сувўтларни сунъий йўл билан кўпайтириб, улардан халқ хўжалигининг турли тармоқларида фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берди. Шогирдлари билан сув ўсимликларидан ифлосланган сувларни биологик усулда тозалаш, атмосфера азотини тўпловчи кўк-яшил сувўтлардан пахтачилик, ғаллачилик ва шоликорлиқда фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқди. Аҳрор Музаффаров 1979 йилда Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати бўлган.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Адлия халқ комиссарлиги йиғилишида Туркистоннинг бўлғуси суд тизими муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида янги тизимнинг таркибий тузилиши аниқлаб олинди ва шу асосда ҳайъат аъзоларига тегишли лойиҳаларни тайёрлаш вазифаси юклатилди.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Наманганда “Ишчилар қалқони” газетасининг биринчи сони босилиб чиқди. Фарғона водийсида иккинчи бўлиб нашр этилган бу газетанинг муҳаррири Тохир Фатхуллин, котиби эса Лутфулла Олимий эди. Лутфулла Олимий туғма журналист бўлгани туфайли мазкур газетанинг наманганликлар ўртасида эътибор қозонишига катта ҳисса қўшди.

1926 йил (бундан 99 йил олдин) – ҳайкалтарош, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси халқ рассоми Дмитрий Рябичев дунёга келди (вафоти 1995 йил). У Тошкент шаҳридаги “Ойбек”, “Жасорат”, “Халқлар дўстлиги” ва бошқа монумент ва ёдгорликлар муаллифи.

1929 йил (бундан 96 йил олдин) – лирик хонанда ва бастакор, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров дунёга келди (вафоти 2007 йил). У 2021 йилда (вафотидан сўнг) “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1938 йил (бундан 87 йил олдин) – Термиз шаҳридаги 32 гектар майдонда Ўзбекистондаги иккинчи ҳайвонот боғи ташкил этилди. Биринчиси 1924 йилда Тошкентда очилган эди.

1942 йил (бундан 83 йил олдин) – кимёгар олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Саидаҳрол Тўхтаев дунёга келди (вафоти 2022 йил). У 1996 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

1943 йил (бундан 82 йил олдин) – Тошкент мактабларида ўғил ва қиз болаларнинг алоҳида ўқитилиши жорий қилинди (бошқа шаҳарларда бу жараён 1 декабрдан бошланган). Тарихчи Хайрия Бўриеванинг қайд этишича, бу жараён мактабларда ўқувчилар сони, хусусан, қизларнинг кўпайишига олиб келган. 1944 йилдан рақамли баҳолаш тизимига ўтилиб, бунда ўкувчилар билими ва хулки 1–5 баҳолар бўйича баҳоланиши қўзда тутилган. Мазкур йилда мактабга болаларни қабул қилиш 8 ёшдан 7 ёшга туширилиб, IV, VII, X синф ўқувчилари учун битирув имтиҳонлари жорий қилинган.

1946 йил (бундан 79 йил олдин) – Бухорода мусулмон дунёсига машҳур бўлган қадимий Мир Араб мадрасаси қайта очилди. Мазкур олий илм даргоҳи Бухоро хони, мумтоз шоир Убайдуллахон инъом этган маблағ ҳисобига Шайх Абдулла томонидан 1530–1536 йилларда қурилган.

1950 йил (бундан 75 йил олдин) – Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюроси “Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг иши тўғрисида”ги масалани кўриб, академия олимларидан шарқшунос ва тарихчи Абдусамад Бобохўжаев, адабиётшунос ва файласуф Воҳид Зоҳидов, иқтисодчи Олим Аминов, тилшунос Олим Усмонов ва бошқаларни ноҳақ равишда қоралади.

1985 йил (бундан 40 йил олдин) – республикамиз ўқув жараёнида “Информатика асослари ва ҳисоблаш техникаси” фан сифатида ўқитила бошланди. Кўпгина ҳунар-техника билим юртларида информатика кабинетлари ташкил қилиниб улар замонавий электрон ҳисоблаш машиналари билан жиҳозланди.

1989 йил (бундан 36 йил олдин) – Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг қарори билан Андижон вилояти адабиёт ва санъат музейи ташкил этилди. Музей таркибига адабиёт, халқ амалий ва тасвирий санъати музейи, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулҳамид Чўлпон ва Алихон Охунд Оразий уй-музейлари киради.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Бобур уй-музейи Андижон шаҳридаги “Арк ичи” меъморий мажмуаси ичида жойлашган. Бу мажмуа Умаршайх Мирзо даврида арк (подшоҳ саройи) бўлган. ХХ бошларигача бу ерда мадраса фаолият кўрсатган. Бобур уй-музейи экспозицияси Бобур ва Бобурийларга оид моддий тарихий манбалар ва ёзма ёдгорликлардан ташкил топган. Экспозициядан, жумладан, ноёб археологик топилма – ўсмирлар қиличи жой олган.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Тошкентда буюк ўзбек астрономи ва математиги, давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.

1994 йил (бундан 31 йил олдин) – Германия Федератив Республикасининг Бонн шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Европадаги биринчи элчихонаси очилди. Ҳозирги пайтда элчихона Германия пойтахти Берлин шаҳрида фаолият юритмоқда.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Тошкентда Осиёда биринчи ташкил этилган Олимпия шон-шуҳрати музейи (ҳозирги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати) очилди. Бу музей ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятларини намойиш этадиган, мамлакатимизда спорт ҳаракатининг ривожини рағбатлантирадиган марказ бўлиб қолди. Музей очилишида Халқаро Олимпиада қўмитасининг ўша даврдаги Президенти Хуан Антонио Самаранч иштирок этган.

Музей икки қаватдан иборат бўлиб, 1-қавати “Шон-шараф” зали деб номланади. Унда ўзбек спортчиларининг мустақиллик йилларида нуфузли спорт мусобақаларида, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида қўлга киритган ютуқлари жой олган. Музейнинг 2-қаватидан Халқаро Олимпия ва Паралимпия ўйинлари тарихи, болалар спорти, Ўзбекистон фахрий спортчилари тарихи, миллий спорт турлари ва ўйинлари (этноспорт), меппинг зона жой олган. Экспонатлар ичида узоқ тарихга эга бўлган нумизматика ашёлари, Олимпия ва паралимпия ўйинларига атаб чиқарилган нишонлар, жетонлар, медаллар, почта маркалари, Олимпия ва паралимпия ўйинлари машъалалари, плакатлар, санъат асарлари, кубоклар, китоб ва хужжатлар, филм ва фотоматериаллар мавжуд.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Амир Темурнинг 660 йиллиги нишонланиши муносабати билан олтин ва кумушдан икки турдаги 100 сўмлик юбилей тангаларини чиқарди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистонда мустақиллик йилларида янги қурилган Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси ишга туширилди.

2009 йил (бундан 16 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу маросим Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллик тантаналарига уланиб кетди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан ташкил этилган “O‘zbekiston tarixi” телеканали ўз ишини бошлади. Телеканал олдига қўйилган мақсад ҳам аниқ ва улуғ: Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини чуқур ўрганиш, ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш, ёш авлодни миллий қадриятлар ва аждодларнинг бебаҳо мероси асосида тарбиялаш, фуқарода ватанпарварлик ва ўз халқи билан ғурурланиш туйғусини кучайтириш асосида миллий ўзликни англаш ҳиссини мустаҳкамлаш ва аҳоли дунёқарашини кенгайтириш.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асрий орзулар ушалган кун – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни