Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади инсонга эътибор, унинг қадрини, меҳнатини улуғлаш, олижаноб халқимизнинг иззат-ҳурматини жойига қўйишдан иборат.

Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ

Янги Ўзбекистон ижод аҳлига мисли кўрилмаган имкониятлар яратиб бериш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш баробарида ўзларидан ўлмас адабий мерос қолдирган асил адиблар хотирасига ҳам чуқур эҳтиром кўрсатмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида 2017 йилнинг 18 апрелида  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида ташкил этилган Адиблар хиёбонидан миллатимиз пири комили, ғазал мулки султони Алишер Навоий ҳазратларининг муҳташам обидаси яқинидан мумтоз ҳамда ҳозирги замон адабиётимизнинг атоқли сиймоларидан Бобур, Фурқат, Огаҳий, Муқимий, Бердақ, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, А.Қодирий, Ғ.Ғулом, Ҳ.Олимжон, Зулфия, Ойбек, М.Шайхзода, А.Қаҳҳор, С.Аҳмад, С.Зуннунова, Т.Қаипбергенов, И.Юсупов, Э.Воҳидов, О.Шарафиддинов, А.Орипов, А.Файнберг, М.Юсуфларнинг улуғвор ҳайкаллари жой олди. Хиёбон бутун йил давомида китобга меҳр қўйган халқимиз вакиллари, ижодкорлар, хорижий меҳмонлар қадам ранжида қиладиган мўътабар маскан, қизғин учрашувлар, мушоиралар жойига айланди. Шу кунгача А.Навоий, З.М.Бобур, Маҳтумқули, Абай, Ажиниёз ижодиётига бағишланган нуфузли анжуманлар билан биргаликда асил адибларимиздан У.Носир таваллудининг 110, Ш.Рашидов таваллудининг 100, Ч.Айтматов тавалллудининг 90, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ў.Ҳошимовлар таваллудларининг 80 йилликлари кенг нишонланди. 

Ушбу ҳаётбахш саъй-ҳаракатларни мафтункор мамлакатимиз ва маърифатли халқимизнинг бугунги эркин, озод кунларимиз учун ҳаётларини бахш этган жадид боболаримиз хотирасига бўлган беқиёс эҳтиромида теран ҳис қилиш мумкин. 2020 йилнинг 30 сентябрида давлатимиз раҳбарининг махсус Фармонига биноан жадидчилик ҳаракатининг сарбонларидан Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхоновларга вафотларидан кейин “Буюк хизматлари учун” ордени берилди. Жорий йилда Президент қарорига кўра Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда.

2021 йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоирлари Ж.Жабборов, Т.Низом, О.Матжон, Ҳ.Худойбердиева,        Ўзбекистон халқ ёзувчилари Ў.Умарбеков, Н.Аминов, Ш.Холмирзаев, давлат мукофоти лауреати О.Мухтор, таниқли шоирлар Ш.Раҳмон ва М.Раҳмонларга вафотларидан кейин мамлакатимизнинг мўътабар орденлари берилди. Яқинда, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 август кунги Фармонига биноан эса Ўзбекистон халқ шоирлари Қ.Муҳаммадий, Т.Сулаймон, Р.Парфи, А.Обиджон, М.Юсуф, академик А.Рустамов, таниқли таржимон ва мунаққид Т.Жалолов, таниқли адиб В.Ғафуров, филология фанлари доктори, профессор Б.Қосимовлар вафотларидан кейин Ватаннинг нуфузли орденлари билан тақдирландилар. Халқимизда ўтганларнинг руҳи нурафшон бўлса, бугунги кун эгаларининг йўллари равон бўлади, деган ҳикматли сўз бор. Бугун қизил салтанат терроридан азият чеккан улкан мунаққид, буюк А.Навоий адабий меросига бағишланган “Хамса талқинлари”дек монументал тадқиқот, “Ўзбек шоирлари” номли икки жилдлик салмоқли тазкира, улуғ Паҳлавон Маҳмуд рубоийлари, атоқли ҳинд адиби Р.Тагор романларининг талантли таржимони Тўхтасин Жалолов руҳи беҳад шод бўлди. Биз у кишини Тошкентнинг Навоий кўчасидаги 30-сонли ноширлар уйида тушкун қиёфада эҳтиёткорлик билан одимлаб юрганини бир неча бор кўрганмиз. Академик адиблардан Ойбек домла, улкан шоир Ғафур Ғулом Т.Жалолов асарларига юқори баҳо берганлар.

Йигирманчи аср ўзбек насрида игна билан қудуқ қазган атоқли адиб Вали Ғафуров асарларининг кафолатли ўрни бор. У Ўрта Осиё давлат дорилфунунини тугатгач, Самарқанд вилояти мактабларидан бирида муаллимлик қилади. Қалб амри билан Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, 1943 йилнинг октябрида яраланиб, кўзларидан айрилади. Урушдан қайтгач, кўзи ожизлар жамиятида ташкилотчилик ишлари билан шуғулланиш баробарида “Вафодор” романини ёзади. Бу ишда унга устози, атоқли адиб Шуҳрат яқиндан ёрдам беради ва асар 1961 йили “Шарқ юлдузи” журнали ва алоҳида китоб орқали муштарийлар мулкига айланади. Роман 1968 йили “Звезда Востока” журналида босилгач, ўқирманлар жўғрофияси янада кенгаяди. Машаққатли меҳнат эвазига юзага чиққан роман 2020 йилда Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди томонидан қайта босилди.

Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд қилинган Фармонига биноан атоқли адабиётшунос олим, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999), филология фанлари доктори (1984), профессор (1986) Бегали Қосимов (1942.19.12. — 2004.25.9.) вафотидан кейин нуфузли орден билан тақдирланди. Атоқли устозимиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, мустақил мамлакатимиз давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг дорилфунундош дўсти, қадрдон бўлгани учун биз у кишини яхши билар эдик. У киши мазкур университетда оддий ўқитувчиликдан бошлаб проректор даражасигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтди. Илмий фаолияти давомида 30 га яқин китоб ва 300 дан ортиқ мағзи тўқ мақолалар эълон қилди. Бу илмий тадқиқотлар ўзбек мумтоз адабиёти ва адабий алоқалар, ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси масалаларига, матншуносликка, жадидчилик ҳамда жадид адабиётини ўрганишга, энг муҳими Яссавий, Навоий, Бобур адабий меросини ўрганишга бағишлангани билан қадрлидир. У йигирманчи аср ўзбек адабиёти муаммолари, шу давр намояндалари ҳақида «Мирмуҳсин Шермуҳамедов» (1967), «Абдулла Авлоний» (1979), «Маърифат дарғалари» (У.Долимов билан ҳамкорликда, 1990). «Исмоилбек Гаспрали» (1992) каби бебаҳо асарларни, бир неча дарсликларни ёзди. Биз бундай илиқ гапларни ҳаётлигида ўзимиз кўрган ва билан атоқли сўз заргарлари Қ.Муҳаммадий, Т.Сулаймон, Р.Парфи, М.Юсуф ва бошқалар ҳақида ҳам бемалол айта оламиз.

Янги Ўзбекистон ўзининг бугунги адибларини ҳам ардоқламоқда. 27 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Давлат мукофоти лауреати, Халқ шоири, сенатор Сирожиддин Саййидга “Эл-юрт ҳурмати” орденини, туркий дунёда тан олинган сўз заргари Бахтиёр Генжамуратга “Ўзбекистон халқ шоири”, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, таниқли шоира Фарид Афрўзга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари Бош муҳаррири, сенатор Ҳусанжон Эрматов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаевга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвонларининг гувоҳномаларини топширдилар.  Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган қатор заҳматкашлар юксак унвонлар, нуфузли орденлар ва медаллар соҳиби бўлдилар. Чинакам эътироф эса умрга умр, илҳомга илҳом, шижоатга шижоат қўшади!

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими,

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асил адибларини ардоқлаган азим юрт