
Ўзбекистон илмий ва маданий меросининг етук вакилларидан бири бўлган Муҳаммад Вафо Карминагий ХVIII асрнинг машҳур тарихнавис олимларидан саналади. Унинг Аштархонийлар даври тарихини ёритувчи асарлари ўша давр воқеаларини ойдинлаштиришга хизмат қилади. Айниқса, “Туҳфаи хоний” номли машҳур асари бўлиб, у манғитлар сулоласи асосчиси Муҳаммад Раҳим топшириғига биноан тайёрлаган.
Шу мақсадда йўлга қўйилиши режалаштирилган “Муҳаммад Вафо Карминагий” медиа лойиҳаси тарихий манбаларни илмий асосда тадқиқ этиш, кенг жамоатчиликка тақдим этиш ҳамда ёш авлодга бой маданий меросимизни етказиш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳа доирасида Карминагийнинг илмий ишлари ўрганилиб, у ҳақидаги маълумотлар кенг оммага етказилади. Шу билан бирга, тадқиқот натижалари асосида илмий ишланмалар тайёрланади ва музей экспозицияларига контентлар ишлаб чиқилади, дейилади Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.
Лойиҳа тарихий меросни рақамлаштириш, илмий мақолалар чоп этиш, мультимедиа материаллари яратиш каби йўналишларни ўз ичига олади. Бу эса Муҳаммад Вафо Карминагийнинг илмий фаолиятини чуқурроқ ўрганиш ва келажак авлодга етказишда катта аҳамият касб этади.
А.РУСТАМОВ, ЎзА