Андижон вилоятининг Асака туманида ижарага берилган ва томорқа ер майдонларида “Компания – кооператив – деҳқон хўжалиги”, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, мазкур йўналишга илғор иш услубларини жорий этиш, хусусан, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда тумандаги 13 маҳалланинг драйвери иссиқхоначиликка ихтисослашган бўлиб, бу иш ортидан нафақат маҳсулот етиштириш ҳажми, балки аҳолининг даромадлари ҳам ортиб бормоқда. 

Айниқса, эрта баҳордан Асаканинг Ахтачи, Деватаги, Обод, Отуш маҳаллаларидан узоқ-яқиндан келувчиларнинг қадами узилмайди. Чунки ушбу маҳаллалар асосан помидор, бодринг, булғор қалампири, карам кўчатлари етиштиришга ихтисослашган энг илғор маҳаллалар ҳисобланади. Шу боис ушбу маҳаллалардан Республикамизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, Қорақалпоғистон ва қўшни Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан келиб кўчат олиб кетадиган доимий мижозлар бор. Умуман, Асаканинг ушбу маҳаллаларини кўпчилик кўчатчилар маҳалласи сифатида яхши билади. 

Мазкур маҳаллалардаги 85-90 фоиз аҳоли хонадонлари томорқасида иссиқхоналар барпо этилган. Аҳоли томорқадан унумли фойдаланиш, халқимиз дастурхонини иссиқхонада пишиб етиладиган турли ноз-неъматлар билан тўлдириш, уруғ ва кўчат етиштириш орқали кўп йиллардан буён катта даромад олиб келади. Миришкор деҳқон учун ердан қадрлироқ ва бебаҳо неъмат йўқ. Томорқа соҳибининг самарали меҳнати, интилиши, изланиш билан нафақат унинг ўзи, балки кўплар манфаат кўради. Буни айнан асакалик миришкор кўчатчилар фаолияти мисолида кўриш мумкин. 

– Маҳалламиз драйвери кўчатчилик ҳисобланади, – дейди Асака тумани “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Абдулазиз Ҳабибов. – Айни кунда маҳалламиздаги ҳар бир оила томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобига катта даромад олади. Умуман, аҳоли томорқаси ҳамда фуқароларга деҳқончилик қилиш учун ажратилган 15 сотихли ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида етиштирилаётган маҳсулотлар халқимиз дастурхонининг мўл-кўллигини таъминлаётган бўлса, помидори, бодринг, булғор қалампири, аччиқ қалампир, бақлажон, карам кўчатлари вилоятимиздаги аҳоли хонадонларига, фермер хўжаликларига экиш учун етказиб берилмоқда.

Обод маҳалласидаги мавжуд мингдан ортиқ хонадон ҳамда тадбиркорларга тегишли 68,2 гектар томорқанинг 59 гектарида иссиқхоналар мавжуд. 922 та хўжаликка тегишли ушбу иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, айниқса, помидор, бодринг, булғор қалампири, карам, аччиқ қалампир кўчатларини етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Бундан ташқари, миришкорлар йилнинг тўрт фаслида бозорни сифатли ва сервитамин помидор, бодринг, зиравор кўкатлар билан тўлдириб келади.   

[gallery-22636]

– Оилавий кўчат етиштириш билан шуғулланамиз, – дейди Обод маҳалласида яшовчи Баҳодир Эргашев. – Умумий майдони 15 сотих бўлган иссиқхонада помидор, бодринг етиштирамиз. Бугун февраль ойи ўрталарида экилган бодринг ҳосилини сотяпмиз, меҳнатимизга яраша даромад оляпмиз. Яқин кунларда помидори ҳам пишиб етилади. 

Кўчат етиштириш жуда нозик иш. Уруғдан чиққан кўчатлар салафан идишчаларга экиб чиқилади. Кўчатларга қаров, ишлов беришда ҳар бир жараён ўз вақтида бажарилиши, иссиқхонанинг ҳарорати бир хил даражада ушлаб турилиши керак. Бу ишлар ўз-ўзидан бўлмайди. Масъулият, эътибор билан тинимсиз меҳнат қилиш керак. Шундагина кўчатлар сифатли, бақувват, харидори эса кўп бўлади. 

– Деҳқончилик билан шуғулланиб кам бўлмаяпмиз, – дейди ёш оила соҳиблари Ферузахон ва Исматулло Жўраев. – Икки йилдирки, ижарага берилган 15 сотих ер майдонида барпо этилган иссиқхонада бодринг етиштирамиз. Бунинг ортидан олаётган даромадимиз турмушимизга барака келтирмоқда. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маҳалладаги иссиқхоналарнинг деярли барчасидан йилига икки, уч мартадан ҳосил олиш тажрибаси шаклланган.

– 15 сотихли иссиқхонада аввал исмалоқ етиштирдик, – дейди Матлубахон Боқиева. – Март ойининг бошларидаёқ, исмалоқни сотиб тугатдик. Ерни бўшатиб, ўрнига бодиринг экдик. Иккинчи ҳосил учун экилган бодринг кўчатлари дуркун ўсмоқда, мева тугиб қолди. Насиб этса, яқин кунларда ҳосилни бозорга чиқарамиз.

Энг асосийси ишни самарали олиб бориш учун барча шароитлар яратиб берилган. Маҳалламизнинг ўзида минерал ўғитлар сотиладиган дўкон очилган, зараркунандаларга қарши курашиш хизматлари йўлга қўйилган. 

Асаканинг Отуш маҳалласида эса 810 та хонадон ва тадбиркорларга тегишли 56,6 гектар майдондаги иссиқхоналарнинг аксариятида етиштирилган кўчатлар ҳозирга қадар харидорларга етказиб берилди. Айни кунларда иссиқхоналарда иккинчи ҳосил учун экилган кўчатлар парвариш қилинмоқда, кўплаб иссиқхоналардан эса ҳосил олинмоқда.

Умуман, ушбу маҳаллаларда кўчат етиштиришнинг ҳақиқий билимдонига айланган миришкорлар жуда кўп. Айниқса, Маруфжон Мансуров, Алижон Аҳмедов, Бахтиёржон Аҳмедов, Анваржон Отабеков, Холмурод Жумабоев, Холидахон Ашурова, Сайдулло Содиқов, Абдумалик Муҳаммаджонов сингари ўнлаб ўз ишининг усталари борки, уларнинг олиб бораётган ишлари, тажрибасига барчанинг ҳаваси келади. 

Юқоридаги маҳаллаларнинг қайси бир кўчасига, хонадонига кирманг, иссиқхоналарда етиштирилаётган бири биридан кўркам кўчатларни, пишаётган бодринг ва помидорларни кўриб, кўзингиз қувнайди. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Асака агро-стар” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳар бир маҳаллада уруғ ва минерал ўғитлар, зарур мини техника воситалари ҳамда жиҳозлар савдо шохобчалари, турли ўсимлик зараркунанда ва касалликларига қарши курашиш бўйича хизматлар фаолияти йўлга қўйилган. 

– Мақсадимиз деҳқонларга, иссиқхона хўжалиги эгаларига кўмаклашиш, – дейди “Асака агро-стар” МЧЖ раҳбари Достонбек Абдуназаров. – Савдо шохобчаларимиз орқали деҳқонларга плёнка, турли жиҳозлар, минерал ўғитлар етказиб берилади. Бундан ташқари, мутахассисларимиз иссиқхоналарни доимий кузатиб, назорат қилиб боради. Агар турли касаллик, зараркунандалар пайдо бўлиши аниқланса, бунга қарши зудлик билан чоралар кўрилади.

Шунингдек, Отуш маҳалласида “Замонавий агрокомплекс мажмуасини амалга ошириш” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги иссиқхона ташкил этиш, мазкур йўналишда деҳқончилик қилиш истагидаги аҳоли вакилларини ўқитиш, уларда муайян тажриба ва кўникмаларни шакллантириш бўйича “Асака томорқачилик” мактаби ўқув курслари йўлга қўйилган. 

Бир сўз билан айтганда, ер хазина, ундан унумли ва самарали фойдаланилса, инсонга беҳисоб неъматлар, меҳнатига яраша даромад келтиради. Айниқса, ўз томорқасида иссиқхона барпо этиб, кўчат, полиз маҳсулотлари етиштириб, йилига икки-уч марта ҳосил олиб, даромад топаётган асакалик миришкорлар меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтса арзийди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асаканинг кўчатчиликка ихтисослашган маҳаллалари