Томорқа – даромад манбаи

Кейинги йилларда мамлакатимизда томорқачиликни ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки деҳқон хўжаликлари, томорқа ер майдонларидан самарали  фойдаланиш, шу орқали юртдошларимизнинг даромадини ошириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бу борада Асака туманида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев куни кеча Андижон вилоятига қилган ташрифи доирасида вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда жорий йилдан бошлаб томорқадан фойдаланиш бўйича янги тизим ишлаётганлигини таъкидлаб, Асака туманининг Отиш, Обод маҳаллаларида мавжуд иссиқхоналарнинг аксариятидан йилига уч марта ҳосил олинаётганлиги, томорқа ва иссиқхоналардан унумли фойдаланиш муҳимлигини айтиб ўтди.  

Йиғилишда вилоятдаги қолган маҳаллаларда ҳам бу тажрибадан унумли фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга, айниқса, тумандаги маҳаллаларга кўчат, арзон уруғ ва минерал ўғит етказиб бериш тизимини бутун республикада жорий қилиш топширилди.  

[gallery-22874]

Давлатимиз раҳбари Асакадаги ютуқларни бежиз таъкидламади. Туманда бу борада ҳақиқатдан ҳам ўзига хос, илғор тажрибалар шаклланган.  

Асака туманида ижарага берилган ва томорқа ер майдонларида “Компания – кооператив – деҳқон хўжалиги”, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, мазкур йўналишга илғор иш услубларини жорий этиш, хусусан, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда тумандаги 77 та маҳалладан 33 таси деҳқончилик ва иссиқхоначиликка ихтисослашган бўлиб, бу иш ортидан нафақат маҳсулот етиштириш ҳажми, балки аҳолининг даромадлари ортиб бормоқда. Қолаверса, 8 минг 600 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Туман маҳаллаларидаги 58 минг 306 та хонадонга қарашли 2 минг 940 гектар, шунингдек, аҳоли ва деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 854 гектар ер майдонидан самарали фойдаланиш орқали 2024 йилда 156 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Энг муҳими, томорқа эгаларининг 52 фоизи йилига икки марта, 42 фоизи уч марта ҳосил олишга эришди.  

Айниқса, эрта баҳордан Асаканинг Ахтачи, Деватаги, Обод, Отуш маҳаллаларидан узоқ-яқиндан келувчиларнинг қадами узилмайди. Чунки ушбу маҳаллалар асосан помидор, бодринг, булғор қалампири, карам кўчатлари етиштиришга ихтисослашган энг илғор маҳаллалар ҳисобланади. Шу боис ушбу маҳаллалардан республикамизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, Қорақалпоғистон ва қўшни Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан келиб кўчат олиб кетадиган доимий мижозлар бор. Умуман, Асаканинг ушбу маҳаллаларини кўпчилик кўчатчилар маҳалласи сифатида яхши билади.  

Мазкур маҳаллалардаги 85-90 фоиз аҳоли хонадонлари томорқасида иссиқхоналар барпо этилган. Аҳоли томорқадан унумли фойдаланиш, халқимиз дастурхонини иссиқхонада пишиб етиладиган турли ноз-неъматлар билан тўлдириш, уруғ ва кўчат етиштириш орқали кўп йиллардан буён катта даромад олиб келади. Томорқа соҳибининг самарали меҳнати, интилиши, изланишидан нафақат унинг ўзи, балки кўплар манфаат кўради. Буни айнан асакалик миришкорлар фаолияти мисолида кўриш мумкин.  

Юқоридаги маҳаллаларнинг қайси бир кўчасига, хонадонига кирманг, иссиқхоналарда етиштирилаётган бири- биридан кўркам кўчатларни, пишаётган бодринг ва помидорларни кўриб, кўзингиз қувнайди.  

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Асака агро-стар” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳар бир маҳаллада уруғ ва минерал ўғитлар, зарур мини техника воситалари ҳамда жиҳозлар савдо шохобчалари, турли ўсимлик зараркунанда ва касалликларига қарши курашиш бўйича хизматлар фаолияти йўлга қўйилган.  

– Мақсадимиз деҳқонларга, иссиқхона хўжалиги эгаларига кўмаклашиш, – дейди “Асака агро-стар” МЧЖ раҳбари Достонбек Абдуназаров. – Ҳудудларда ташкил этилган савдо шохобчаларимиз орқали деҳқонларга плёнка, турли жиҳозлар, минерал ўғитлар етказиб берилади. Бундан ташқари, мутахассисларимиз иссиқхоналарни доимий кузатиб, назорат қилиб боради. Агар турли касаллик, зараркунандалар пайдо бўлиши аниқланса, бунга қарши зудлик билан чоралар кўрилади.

Отуш маҳалласида “Замонавий агрокомплекс мажмуасини амалга ошириш” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги иссиқхона ташкил этиш, мазкур йўналишда деҳқончилик қилиш истагидаги аҳоли вакилларини ўқитиш, уларда муайян тажриба ва кўникмалар шакллантириш мақсадида “Асака томорқачилик” мактаби ўқув курси фаолияти йўлга қўйилган.  

Тумандаги маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари, умуман, маҳалла еттилиги тавсияси билан иссиқхона ташкил этиш истагидаги киши ўқув курсига келиб, бепул  ўқиши, билим олиши, малака ошириши, тажриба ўрганиши мумкин. Энг асосийси, бу ерда назарий машғулотлар амалиёт билан уйғунликда олиб борилади. Мактабнинг махсус хоналари зарур адабиётлар, жиҳозлар, амалий машғулотларни ўтказиш учун техника воситалари билан таъминланган.

– “Асака томорқачилик мактаби” ўқув курсларида жорий йилнинг ўтган даври давомида юзлаб юртдошларимиз таҳсил олди, – дейди ўқув курси ўқитувчиси, лидер тадбиркор Сардорбек Турсунбоев. – Мен ўн йиллардан ортиқ вақтдан буён томорқачилик билан шуғулланиб келаман. Мазкур йўналишдаги ишларни яхши биламан. Курс тингловчиларини қизиқтирадиган, иш билан боғлиқ  ҳар қандай масалада зарур билим ва маълумотлар беришга, амалий малакаларини бойитишга алоҳида эътибор қаратаман.  

Чунки бу ерга келиб иш ўрганган одам эртага ўз томорқасида, ижарага олган ер майдонида мустақил иш олиб бориш даражасидаги билим ва малакага эга бўлиши керак.  

Бир сўз билан айтганда, томорқа ва ижара ер эгаларининг самарали меҳнати, интилиши, изланишидан нафақат уларнинг ўзлари, балки жамият манфаат кўрмоқда. Томорқадан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар самарасида халқимиз дастурхонининг тўкинлиги таъминланмоқда, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалмоқда.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Асака томорқачилик мактаби” – илғор тажрибалар маскани