ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам Мустақиллик байрами ва янги ўқув йили арафасида арзонлаштирилган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари” ҳамда “Мактаб бозорлари” савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Вилоят деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси маълумотларига кўра, 16 та деҳқон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 15 та савдо комплекси ва 88 та йирик дўконда эса мактаб ярмаркалари йўлга қўйилди. Ушбу жараёнда 330 дан ортиқ савдо растаси иш бошлади ва улар 153 та терминал билан жиҳозланди. Маҳсулотлар бозор нархидан ўртача 10–15 фоиз арзон сотилмоқда.

[gallery-25053]

- Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ҳамюртларимизнинг дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз, - дейди тадбиркор Илҳомиддин Ҳотамов. - Фарғона шаҳридаги марказий деҳқон бозорида харидорларга 1850 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, маҳаллий ва хориждан келтирилган 15 хилдаги гўшт таклиф этилмоқда.

Аҳоли учун яратилаётган бундай қулайликлар ҳам байрамона кайфият, ҳам фаровон ҳаёт рамзи сифатида аҳамият касб этмоқда. 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ҳамюртларимизга байрамона кайфият улашмоқда