Давлатобод туманидаги маданият маркази биносида “Ўзархив” агентлиги томонидан Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган матбуот анжуманида архив тизимида ёшлар билан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари Шерзод Содиқов таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган жами ходимларнинг 483 нафари ёшлардан иборат. Улар орасида 268 нафари аёл-қиз, 203 нафари олий маълумотли мутахассис эканлиги ўзаро рақобатбардошлик ва сифатни ошишига туртки беради.

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш давлат сиёсатида устуворлик касб этаётганлигидан келиб чиққан ҳолда, ўтган ўқув йили учун “Ўзархив” агентлиги директори тавсияномаси асосида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 27 нафар архив ходими талабаликка тавсия этилиб, синов имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинди.

Архив тизимининг 40 нафар ходими илғор ахборот коммуникация технологиялари ва чет тиллари, хусусан инглиз тили бўйича “Ибрат фарзандлари” онлайн платформасида ўқиши учун зарур шарт-шароиятлар яратилди.

Ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий ва шахсий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий онги ҳамда соҳага оид билимларини ошириш “Архив маликалари” республика кўрик-танлови ўтказилиб, унга элликта аёл-қизлар қамраб олинди. Архивчи ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинлари анъвнавий равишда ташкил этиб келинмоқда.

Қувонарлиси, ёш кадрларнинг хорижий давлатларга малака оширишга юбориш йўлга қўйилган. Жумладан, Франция, Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Туркия ва Қозоғистон давлатларига иқтидорли ходимлар ҳар йили юборилади. Жорий йилинг ўзида учта халқаро, бешта республика конференцияларида 50 дан ортиқ ёш архивчилар фаол иштирок этди. Айни кунларда эса бир гуруҳ ёшлар Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ёш архивчилар халқаро лагери”да билим ва малакасини мустаҳкамламоқда.

Шунингдек, Наманган вилоятида республика “Ёш архивчилар форуми – 2025” тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Унинг доирасида, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Агентлик директори кубоги – 2025” финал босқичи, “Аёллар сопортакиадаси”, эркаклар ўртасида “Агентлик шоҳсупаси” шахмат мусобақаси сингари бир қатор спорт мусобақалари уюштирилади.

Шу билан бирга эртамиз эгаларини маданий ҳордиқ чиқаришлари ва зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадида 64-Халқаро “Гуллар фестивали”га ташрифи ҳам режалаштирилган. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив ишида ёшлар етакчи бўлмоқда