Тошкент шаҳридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзуида архив ҳужжатлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Россия Федерацияси Пермь ўлкаси губернатори маъмурияти делегацияси, давлат архивлари ходимлари, Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари магистрантлари, маҳалла фаоллари, уруш ва меҳнат фахрийлари, маданият ва фан арбоблари иштирок этди.


Тадбирда уруш йилларида ота-боболаримизнинг ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида маърузалар тингланди.
Архив ҳужжатларини махсус тўплам шаклида тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Пермь вилояти архивлари ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни давом эттириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА