Адабиёт туфайли дунё маълум бир миллатнинг қадриятлари, унинг вакилларининг характери, қизиқтирган муаммолари ҳақида маълумот олади. Ўзбек адабиёти кўп миллатли ва шу билан ҳам ноёбдир. Турли даврларда бошқа миллат вакиллари ўзбек адабиёти ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келган: Мақсуд Шайхзода, Aлександр Файнберг, Раим Фарҳодий... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Бу истеъдодли шоир ва ёзувчилар ўзларининг бутун ижодини жонажон юртимиз – Ўзбекистонга бағишладилар.

Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ушбу анъана тўхтаб қолган вақтлар ҳам бўлди. Аммо бугунги кунда бошқа миллат вакиллари бағрикенг ўзбек заминида ижод билан муваффақиятли шуғулланаётган бир пайтда Ўзбекистоннинг кўп миллатли адабиёти яна қайтадан тикланмоқда. Бугунги кунда эски авлод адибларининг ўрнига ўзининг янги қарашлари ва ёзиш услубига эга бўлган янги авлод вакиллари кириб келмоқда. Улардан бири ёзувчи ва публицист Артём Гороховдир. У Чирчиқ гидроэнергетика шаҳарчасида, Тошкентни ўраб турган Чимён тоғлари бағрида жойлашган ўзбек маҳалласида вояга етган. Бу унга ўзбек тилини билиш ва тушуниш имконини берди. Ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатгач, у Ўзбекистон миллий университетининг юридик факультетида бакалавр даражасини олди. Бугунги кунда Артём ўз билимларини оширишда давом этмоқда, у Синергия университетининг магистратурасида психология йўналиши бўйича таҳсил олмоқда.

Адабиётга бўлган иштиёқига қарамай, Aртем Горохов узоқ вақт давомида ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлади. Ҳозирда у Германия Халқ университетлар ассоциацияси (ДВВ) филиалида фаолият юритмоқда. "Чирчиқ", "Свой", "Даракчи" даврий нашрларида, шунингдек "Шарқ юлдузи" журналида унинг асарлари чоп этилди. У 7 та роман ва 100 дан ҳикоялар муаллифи. "Мен ўзимни сўз устаси деб ҳисобламайман, ҳеч қачон фикримни қоғозга тушуришни ёки жумлалар тузишни ўрганмаганман, лекин доимо китоб ўқишга қизиққанман. Шу-шу ўзим ёзадиган бўлдим. Мен жуда эрта ёзишни бошлаганман. Мактаб йилларида МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган адабиёт соҳасидаги халқаро Олимпиадада қатнашиб, қисқа ҳикоям билан 1-ўринни олганман. Турли жанрда ижод қиламан: қисқа ҳикоялардан тортиб жиддий романларгача. Уларнинг аксарияти маҳаллий ва миллий газеталарда нашр этилган. Айрим ҳикояларим Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг дипломларига сазовор бўлди. Асарларимнинг мавзулари ҳам жуда фарқ қилади: тасаввуф, фантастика, сиёсий ва ижтимоий масалалар. Ёзишимдан асосий мақсад ғояларимни ва таассуротларимни китобхонга етказиш ва уни фикрлашга чорлашдир. Асарларимни вақт ўтиб тузатишни ёқтирмайман. Шунинг учун, ҳатто 10 йил олдин ёзилган нарсаларни ҳам асл шаклида нашрга бераман. Чунки қачонлардир мен шундай фикрлаганман ва буни ўзгартиришга ҳожат йўқ деб биламан. Эҳтимол, бу нотўғридир", — дейди у...

Артём Гороховнинг адабиёт ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси эътибордан четда қолмади. У халқаро ва миллий адабий танловлар лауреати ва совриндоридир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси рус адабиёти Кенгаши қошида ташкил этилган ёш муаллифлар семинарлари раҳбари ва ижодий модератори сифатида А. Горохов ижодкор ёшлар билан мунтазам мулоқот қилади. "Ёш ижодкорлар ижтимоий тармоқларда ўтказиладиган барча танлов ва тадбирлардан хабардор. Бундан ташқари, ёшлар жуда "мослашувчан" бўлиб, уюшма расмий тадбирларида ҳам, арт-кафеларда бўлиб ўтадиган норасмий учрашувларда ҳам қатнашади. Кекса авлод эса бу борада кўпроқ консервативдир. Пандемия даврида рус адабиёти Кенгаши ёш муаллифлар учун семинар ташкил қилди ва у карантин чекловлари туфайли онлайн форматда ўтди. Лекин ушбу алоқа платформаси ҳали ҳам фаолият юритмоқда ва эндиликда биз вақти-вақти билан жонли учрашувлар ўтказиш устида ишлаяпмиз", — дейди у.

Артём Горохов публицистика жанрида ҳам ёзади. Унинг мамлакат тараққиёти ва жамиятининг турли мавзуларидаги мақола ва шарҳлари "Фуқаролик жамияти", "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари", "Қалқон", "Жамоатчилик фикри ва инсон ҳуқуқлари", "Постда" каби нашрларда чоп этилган. "Герой поневоле" номли фантастик роман муаллифнинг илк китоби сифатида 2020 йилда Москвада нашр этилди. "Очиқ ўйин" романининг "Шарқ юлдузи" журналида нашр этилиши эса ўқувчилар ва танқидчилар томонидан ижобий қабул қилинди.

Ўтган йили Артём Горохов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида рус адабиёти бўйича Кенгаш раҳбари этиб тайинланди. Илгари бу ишни марҳум машҳур болалар шоири Раим Фарҳодий олиб борган. "Ўзбекистонда рус тилидаги адабиёт ноёб тарихий ва маданий ҳодисадир. Бу ҳодиса турли тасодифлар билан мамлакатимизда яшаб, ижод қилган дунёга машҳур ёзувчилар туфайли пайдо бўлди. Агар ижодкор авлодларнинг узлуксизлиги ва муаллифларнинг қўллаб-қувватлаши таъминланмаса, вақт ўтиши билан Ўзбекистонда рус тилидаги адабиёт шунчаки йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шунда Кенгашнинг ҳам кераги бўлмай қолиши мумкин. Эҳтимол, Кенгашнинг асосий вазифаси ҳам бунинг олдини олишдир. Турли тадбирлар доирасида мен рус тилида ижодга катта қизиқиш билдирадиган ўзбек ёшларининг янги авлоди билан тез-тез мулоқот қиламан. Аммо яратилган асарларнинг бадиий даражаси доимий равишда юқори даражада бўлиши жуда муҳим. Бунинг учун фақат қизиқиш етарли эмас”, — дейди Горохов.

Президентимиз ташаббуси билан 1997 йилдан буён Зоминда ҳар йили ўтказиб келинаётган Ёш ижодкорлар форуми ёш муаллифлар ўртасида ташкил этилаётган энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Кенгаш ёш муаллифлар семинари иштирокчилари орасидан номзодларни танлаб олиб, у ерга юборади. Натижада, бўлимнинг энг фаол иштирокчиси ўз китобини "Менинг биринчи китобим" сериясида бепул нашр этиш имкониятига эга бўлади. 

А.Гороховнинг сўзларига кўра, босма нашрларнинг адади аста-секин камайиб бормоқда. Бу тенденция нафақат бизда, балки бутун дунёда кузатилмоқда. Одамлар интернетдан маълумот олишга одатланиб қолди. "Фарзандларимиз келгусида газета ўқийдими деган савол тўғилмоқда, — дея таъкидлайди у. — Аммо мамлакатимизда болалар ва ёшлар учун нашрлар фаолияти қўллаб-қувватланаётгани қувончли. Бунга мисол "Тонг юлдузи" болалар газетаси ёки "Ёшлик" журнали".

Асарлар таржимаси халқлар ўртасидаги маданий алмашинув учун жуда муҳимдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда бадиий таржимага катта эътибор қаратилмоқда. Ёзувчилар уюшмаси жаҳон адабиётининг энг яхши асарларини ўзбек тилида китобхонларга тақдим этиш учун катта куч сарфлайди. Шунингдек, кўплаб ўзбек ёзувчиларининг асарлари инглиз, немис, турк, рус ва бошқа тилларга таржима қилиниб, хорижда нашр этилмоқда. Бир неча йиллардан буён А.Горохов ўзбек ёзувчиларининг асарларини рус тилига таржима қилиб келади. "Менинг асарларим ҳали таржима қилинмаган, лекин ҳамма нарсанинг вақти бор", — дейди у жилмайиб. — Бугунги кунда Кенгаш раҳбари сифатида менинг асосий вазифам ёш ёзувчилар билан ишлашимни кучайтириш ва бадиий таржима мавзусига қўшимча эътибор қаратишдир. Бундан ташқари, амалга оширилаётган ишларимиз ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш".

Лира Шафиқ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Артём Горохов: "Таржима — халқлар ўртасидаги маданий алмашинув учун жуда муҳим"