ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах вилояти Арнасой туманидаги “Real Hunter” масъулияти чекланган жамияти ҳузурида замонавий паррандачилик мажмуаси иш бошлади.
Мажмуа ҳудудда паррандачилик салоҳиятини ошириш, аҳолини сифатли тухум ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида ташкил этилган.
Айни пайтда бу ерда бедананинг тухум етиштиришга мўлжалланган “япон манжур” ва гўшт учун етиштириладиган “оқ гигант” зотлари парвариш қилинмоқда.
[gallery-26191]
Лойиҳанинг дастлабки босқичида 30 минг дона бедана парвариши режалаштирилган бўлиб, кейинги босқичда бу кўрсаткич 50 мингдан 200 минг донагача етказилиши кўзда тутилган. Натижада ҳар 45 кунда 10 тоннага яқин парҳез гўшт, ҳар куни эса 10-12 минг дона тухум етиштириш имконияти яратилади.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА